Бельгия кириш ва чиқиш чекловларини бекор қилди

    энди назорат кучайтирилади

    19 апрелдан Бельгия аҳолиси ва фуқаролари мамлакатга ҳеч қандай тўсиқсиз кириш ва чиқиш имкониятига эга бўлдилар. Илгари, мамлакат аҳамиятсиз саёҳатларга чеклов қўйган эди. Энди мамлакатга кираётганлар карантинни сақлаш учун “қаттиқ назоратга” олинади, деб хабар бермоқда Казинформ.

    Европа Иттифоқи чегарасини кесиб ўтиш масаласи бўйича Бельгия Шенген минтақасининг умумий Европа қоидаларига бўйсунади.

    Бельгияга “қизил” зонадаги давлатлардан келганлар “Travelers Online” порталида рўйхатдан ўтишлари шарт. Махсус ишлаб чиқилган шакл учун 2 та ПЗР синовини топшириш керак. Мамлакат бўйлаб саёҳатчилар қатъий карантин режимига риоя қилишлари лозим. Биринчи келган куни ПЗР синови топширилиши мажбурий. Иккинчиси эса еттинчи куни топширилади.

    Юқоридаги қоидаларга риоя қилмаганлар 250 евро миқдорида жаримага тортилади. Еттинчи куни, агар тест манфий бўлса, карантин тугайди. Агар тест мусбат бўлса, ташриф буюрувчи ўн кунгача карантинда бўлиш керак.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates