Бельгиядаги оммабоп журналда ўзбек ошини тайёрлаш жараёнига бағишланган қўлланма чоп этилди

    Бельгиянинг «Target Global» журналида «Палов: Бухоролик ёш дўстим Меҳрожбонудан байрамона таом» номли мақола чоп этилди.

    Ўзбекистоннинг гастрономик туризм салоҳиятига бағишланган ушбу мақолада Бухоро давлат университетининг чет тиллар факультети талабаси Меҳрожбону Очилова томонидан ўзбек паловининг тайёрлаш усуллари ҳақида сўз юритилган.

    Нашрда палов ўзбек миллий таоми ҳисобланиши, шунингдек, Марказий ва Жанубий Осиё ошхонасининг муҳим қисми экани ва ушбу таомни тайёрлаш ошпаздан юқори даражадаги маҳоратни талаб қилиши таъкидланган.

    Ўзбеклар анъанасига кўра, палов тайёрлаш учун қўй ёғидан фойдаланилади, хоҳишга кўра, мол гўшти ва ўсимлик ёғини ҳам қўллаш мумкин. Иложи бўлса, ёғли гўштни танланг. Шунда ажойиб ва мазали натижага эришасиз, дейилади материалда.

    Мақолада ош тайёрлаш жараёни ва унда қўлланиладиган масаллиқлар ҳақидаги маълумотлар тақдим этилган. Ош пиширишни ихтиёр этган муштарий учун ушбу манбада етарлича маълумотлар тақдим этилган. Яъни материал ҳар қандай ошхона бекаси, жумладан, хорижликлар учун тайёр қўлланма вазифасини бажаради.

    Муаллиф, шунингдек, палов турлари ҳақидаги маълумотларни муштарийлар эътиборига ҳавола қилган.

    «Басмати гуручи палов тайёрлаш учун жуда яхши, лекин агар хоҳласангиз, оддий узун ёки ўрта донли гуручдан фойдаланишингиз мумкин. Aгар шундай бўлса, гуручни 30 дақиқадан бир соатгача сувда ивитинг ва зирвакка қўшишдан олдин уни тўлиқ пишишини таъминлаш учун яхшилаб қуритинг, - деб тавсия берган муаллиф. - Кўпгина ўзбек ошпазлари паловга ёқимли таъм бериш учун қуритилган зираворлар қўшади. Паловнинг чиройли ва мазали пишиши учун майиз, қуритилган ўрик ҳам қўшиб кўринг».

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates