“BELPHARM” компанияси томонидан Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига инсонпарварлик ёрдами етказиб берилди

    Саломатлик 27 август 2020 986

    Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, Ўзбекистонда фармацевтика тармоғини ривожлантириш йўналишида Беларуснинг «BELPHARM» компанияси билан умумий қиймати 20 миллион долларга тенг 4 та йирик лойиҳа амалга оширилмоқда.

    “COVID-19” пандемияси билан боғлиқ бўлган бугунги вазиятда ҳам икки давлат ўртасида ушбу йўналишда самарали ҳамкорликни янада ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда.

    Куни кеча Беларус Республикасининг “BELPHARM” компанияси томонидан Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлигига инсонпарварлик ёрдами етказиб берилди.

    Гуманитар юк таркибида вирусга қарши препарат, вирусли ва ўткир респиратор инфекцияларда қўлланиладиган дори воситалари, антигипертензив ҳамда бронхолитик препаратлар мавжуд.

    “BELPHARM” компанияси Ўзбекистонга яқинда кириб келган бўлиб, Тошкент шаҳрида турли таблетка, капсула ва саше шаклидаги юқори сифатли дори воситаларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган замонавий хорижий корхона қурилмоқда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates