Боёвутда ҳам мандарин етиштирса бўларкан!

    Биласизми? 18 октябр 2021 2107

    Кўп бора эшитганмиз, кўрганмиз. Республикамизни кўплаб ҳудудларида, иқлим шароитидан келиб чиқиб лимон, апельсин ва мандарин етиштираётганларни.

    Лекин боёвутлик Немат Жўраевни тажрибаси рости, мени лол қолдирди. У 3-Боёвут сув истеъмолчилар уюшмаси раиси. Омилкор, уста деҳқон. Идораси олдидаги ташландиқ ерга мўъжазгина иссиқхона қуриб, икки йил муқаддам водийдан лимон ва мандарин кўчатини олиб келиб эккан эди.

    Олдинига бироз иккиланган, лимон бўлиши мумкин, аммо мандарин Боёвутнинг ерида, иқлим шароитида бўлармикан, дея. Яхшиси ўзидан эшитайлик.

    — Кўпдан маслаҳат олдим. Аммо, ҳеч ким жўяли фикр билдирмади, — дейди Неъмат Жўраев. — Роса ўйладим. Лимон ўсган жойда нега мандаринни парваришлаш мумкин эмас? Барчаси цитрус мевалар оиласига мансуб бўлса?! Бор эътиборимни шунга қаратдим. Лимон ва мандаринни парваришлаш тўғрисидаги илмий мақолаларни ўқиб кўрдим. Ижтимоий тармоқларга кириб, тажрибали деҳқонларни маслаҳатига қулоқ тутдим. Ер шўр, унинг устига сувимиз ҳам. Парваришлашда давом этавердим. Қаранг, икки йилдан буён лимонларим яхши ҳосил беряпти. Ўтган йилгига қараганда бу йил кўп. Бир тупида 200-250 тагача лимон бор. Омадни Қаранг, мандарин ҳам бу йил гулга кириб, ҳосил солди. Ҳар тупида 20-25 тагача мева бор. Энди уни пишишини интизорлик билан кутяпман.

    Бу томони янги йил ҳам яқин. Насиб қилса, Неъмат Жўраев лимонларни бозорга эмас, байрам арафасида ишчи-хизматчиларга тортиқ этмоқчи. Ундан ҳам муҳими, мандариннинг ҳосилга киргани. Келажакда мандариндан мўл ҳосил олиш сирини ўрганиб, яхши ҳосил ола бошлагач, бу маҳсулотларини дастлабки қисмини элига улашиб, қолган қисмини бозор расталарига чиқармоқчи. Қолаверса, ўзи раҳбарлик қилаётган уюшма, уюшма таркибидаги ҳар бир фермер хўжалиги даласида, шу сингари иссиқхона қуриб, лимон ва мандаринни етиштиришни йўлга қўймоқчи. «Биласизми, Боёвут ҳудудида лимон, мандарин каби цитрус меваларни етиштириб, мўл ҳосил олса бўларкан» дейди мамнун қиёфада уста боғбон.

    Ғулом ПРИМОВ, журналист.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates