Қайд этилишича, 25 нафар жароҳатланганларнинг камида 15 нафари жиддий жароҳат олган. Немис ОАВларининг хабар беришича, Мангейм марказида полициянинг йирик операцияси давом этмоқда. Бу транспорт ҳаракатининг бузилишига олиб келиши мумкин. Полиция фуқаролардан шаҳар марказига бормасликни сўраган.
Сўнгги ҳафталарда Германияда ҳайдовчиларнинг автомобилни одамлар устига ҳайдагани билан боғлиқ бир неча ҳужумлар содир бўлди. Декабрь ойида Магдебургда рождество ярмаркасида машинанинг одамларга бориб урилиши оқибатида олти киши ҳалок бўлган эди. Февраль ойи ўрталарида эркак ҳайдовчи автомобилни Мюнхендаги митингда иштирок этаётган бир гуруҳ одамлар устига ҳайдади, деб хабар беради belta.by.