Бино сотиб олишини айтиб, алдов йўли билан 1,6 миллиард пулларни қўлга киритди

    Ижтимоий ҳаёт 15 сентябр 2020 1822

    2018 йилнинг сентябрь ойида 50 ёшли М.У., Наманган шаҳрида яшовчи 25 ёшли Ф.Н.,нинг Наманган шаҳрида тиббиёт диагностика маркази очиш нияти борлигини эшитади. Бунинг учун Ф.Н.,га тегишли бўлган “Ғирвонсой” кўчасида жойлашган 4 қаватли қурилиши тугалланмаган бинони сотиб олмоқчи эканлигини, пулларни банкдан кредит олиш йўли билан тўлашини ҳамда шу бино ертўласида дорихона очиб, дори-дармон сотиш билан шуғулланиш учун Ф.Н.,нинг ўзига беришини айтиб, унинг ишончига киради.

    Бинони 2,5 миллиард сўмга сотиб олишга келишиб, Ф,Н.,ни алдаб, банкдан тегишли ҳужжатларни расмийлаштириб, кредит учун ажратилган 2 миллиард 500 миллион сўм пулларни банкда фуқаро Ф.Н.,нинг номига очилган пластик карточкаси ҳисобига туширишга эришиб, ушбу картадан 900 миллион сўмни нақдлаштириб, Ф.Н.,га бериб, қолган 1,6 миллиард сўм пул маблағларини ўзининг шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб юборган.

    Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро М.У.,га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

    Дастлабки тергов жараёнида, М.У., жиноят ишида гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилинган.

    Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates