Бир ҳужайра – бир дунё: Зумрад Қурбонова изланишларида

    Тошкент давлат тиббиёт университети Биотиббий технологиялар марказида JEOL трансмиссион электрон микроскопи орқали ҳужайра даражасидаги қимматли микропрепаратлар суратга олинди.

    Мутахассислар патологик жараёнларни реал кўриш, уларнинг динамикасини таҳлил қилиш имкониятига эга бўлди. Бунинг ортида илмий жасорат, техник имконият ва энг муҳими, инсон ҳаётига бўлган юксак масъулият бор.

    Тиббиётда ҳар қандай даволаш — аввал ташхис билан бошланади. Аниқ ташхис эса лаборатория ишига, микроскоп остидаги мукаммал таҳлилга боғлиқ. Ҳар бир натижа, ҳар бир кўрсаткич ортида инсон ҳаёти, у умид қилиб қараётган шифо ётади. Бу соҳада хато қилиш мумкин эмас. Лаборатория илмий ходими қўлидаги айнан шу масъулият — юрак жарроҳи скальпели қадар оғир. Айниқса, молекуляр даражадаги тадқиқотлар юритилаётган бир пайтда, лаборатория иши нафақат техник маҳорати, балки юракнинг мустаҳкамлигини, сабр ва фидоийликни талаб қилади.

    Зумрад Қурбонова айнан шундай оғир ва дақиқ илм соҳасини танлаган. Унинг илмий фаолияти, барча шуҳрат ва юксакликларга қарамай, микроскоп ортидаги сукут ва интизом билан суғорилган. 1977 йилда Қашқадарёда туғилган Зумрад Чутбаевна, 2001 йилда 2-Тошкент Давлат Тиббиёт Институтини тамомлаб, гематология фанида ўз йўлини бошлайди. У изланишда ҳамиша қон орқали инсон тақдирини ўқишга интилди.

    2002–2004 йилларда клиник ординатурада билимини мустаҳкамлаган Зумрад Курбонова кейинчалик гематология ва лаборатория иши соҳаларида нафақат ўқитувчи, балки илмий раҳбар сифатида ҳам фаолият юритди. Унинг дарслари тўла қувватли назария ва аниқ амалиёт, мультимедиа воситалари ва реал ҳаёт билан уйғунлашган.

    Айниқса, коронавирус пандемияси даврида у изланиш ва жасорат билан олға чиқди. «Коронавирус инфекциясида гемостаз тизими патологияси» мавзусидаги докторлик (DSc) диссертацияси устидаги иши Ўзбекистондаги кўплаб шифохоналар учун янги диагностика ва даволаш йўналишларини аниқлаб берди. Тромбофилия генлари, коагуляция жараёнлари, гомоцистеин миқдори ва тромбоцитлар фаолияти каби кўрсаткичлар юзасидан ўтказилган тадқиқотлар шундоқ ҳам қоннинг қуюқлашишига сабаб бўладиган коронавирус инфекциясида гемостаз билан боғлиқ мураккаб ҳолатларда самарали тиббий ечимлар таклиф қилди.

    Ушбу тадқиқот натижалари Зангиота ва Қашқадарё шифохоналарида амалиётга жорий этилди. Статистика эса аниқ гувоҳ: юзлаб беморлар ҳаёти сақланиб қолди, стационар даволаниш муддати икки кунга қисқарди, бюджет харажатлари минглаб сўмга камайтирилди. Ҳар бир натижанинг ортида Зумрад Қурбонованинг туну кунлаб лабораториядаги меҳнати, изланиши ва ватанпарварлиги мужассам.

    2025 йилда Тошкент давлат тиббиёт университетининг Биотиббий технологиялар марказида JEOL электрон микроскопи ёрдамида ҳужайра даражасидаги янги тадқиқотлар бошланди. Зумрад Курбонова бу соҳада ҳам ўз билим ва тажрибаси билан етук олимлар сафида турибди. Ушбу замонавий технологиялар орқали ТДТУ илмий жамоаси энди: касалликларнинг сабаби ва патологик жараёнларни реал кўра олади, дориларнинг ҳужайрага таъсирини баҳолайди, фундаментал тадқиқотлар, диагностика ва даволаш самарадорлигини баҳолайди.


    Мирзаева Гулчеҳра,

    Тошкент давлат тиббиёт университетини матбуот хизмати раҳбари


    Ҳамкорлик материали

    No date selected
    июл, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates