Бир клубнинг 25 нафар футболчисида коронавирус инфекцияси аниқланди

    Спорт 30 июн 2020 966

    "Кайсар" бош мураббийи Стойчо Младеновнинг Sports.kz га берган хабарига кўра, клуб спортчиларида коронавирус инфекцияси тасдиқланган.

    «Кайсар» нинг 10 нафар ўйинчиси коронавирус учун топширилган тест мусбат натижани кўрсатган. Агар «Бойқўнғир» ёшлар жамоасининг ўйинчилари билан қўшиб ҳисоблаганда, касалликка чалинганларнинг умумий сони 25 нафарни ташкил этмоқда. Мен ва мураббийлар штаби вакиллари, шунингдек, Болгариядан келган Александар Колев коронавирусга қарши тест топширдик.

    Энди нима бўлади? 1 июль куни «Қайсар» майдонга тушадими?

    Биз билмаймиз. Бугун машғулот бекор қилинди, биз қарорни кутмоқдамиз.

    Эслатиб ўтамиз, тақвимга кўра, 1 июль куни «Қайсар» Қозоғистон чемпионати учун «Тараз» билан майдонга тушиши керак эди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates