“Бир миллион дастурчи” лойиҳаси — амалда

    Бугунги тезкор ва глобаллашув даври юқори малакали дастурчи ва мутахассислар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш, бу борадаги ишларни янги босқичга кўтаришни тақозо қилмоқда. Бугунги кун ва келажагимизни ахборот-коммуникация технологиялари ҳамда соҳанинг етук кадрларисиз тасаввур қилиб бўлмайди.

    Президентимиз Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросимда тараққиётнинг тамал тоши ҳам, мамлакатни қудратли, миллатни буюк қиладиган куч ҳам илм-фан, таълим ва тарбия эканини алоҳида таъкидлади. Жумладан, ахборот технологиялари соҳасида олиб борилаётган ишлар хусусида сўз юритиб: “Хабарингиз бор, пойтахтимизда Муҳаммад Хоразмий номида ахборот-коммуникация технологияларига ихтисослашган янги
    мактаб очдик. Айни пайтда фарзандларимизнинг «ай-ти» технологияларга қизиқишини янада ошириш ва уларнинг етук мутахассис бўлиб етишиши учун шароит яратиш мақсадида жорий йилда — 14 та, келгуси йилда — 82 та, 2022 йилда — 64 та, 2023 йилда — 45 та ахборот технологиясига ихтисослашган мактаблар ташкил этилади ва барча туман ва шаҳарлар қамраб олинади”, деди.

    Президентимиз Ўқитувчи ва мураббийлар кунига бағишланган тантанали маросимда тараққиётнинг тамал тоши ҳам, мамлакатни қудратли, миллатни буюк қиладиган куч ҳам илм-фан, таълим ва тарбия эканини алоҳида таъкидлади. Жумладан, ахборот технологиялари соҳасида олиб борилаётган ишлар хусусида сўз юритиб: “Хабарингиз бор, пойтахтимизда Муҳаммад Хоразмий номида ахборот-коммуникация технологияларига ихтисослашган янги мактаб очдик. Айни пайтда фарзандларимизнинг «ай-ти» технологияларга қизиқишини янада ошириш ва уларнинг етук мутахассис бўлиб етишиши учун шароит яратиш мақсадида жорий йилда — 14 та, келгуси йилда — 82 та, 2022 йилда — 64 та, 2023 йилда — 45 та ахборот технологиясига ихтисослашган мактаблар ташкил этилади ва барча туман ва шаҳарлар қамраб олинади”, деди.

    Бу, албатта, бежиз эмас. Чунки бугунги тезкор ва глобаллашув даври юқори малакали дастурчи ва мутахассислар тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш, бу борадаги ишларни янги босқичга кўтаришни тақозо қилмоқда. Бугунги кун ва келажагимизни ахборот-коммуникация технологиялари ҳамда соҳанинг етук кадрларисиз тасаввур қилиб бўлмайди.

    Мамлакатимизда 2020 йил Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили деб эълон қилиниши замирида ҳам катта маъно ва мақсад мужассам. Бу борадаги давлат дастурида жорий йилда бир қатор йирик вазифа ва лойиҳаларни амалга ошириш кўзда тутилган.

    Ўзбекистон аҳолисининг қарийб 60 фоизи ёшлардан иборат. Уларни замонавий ахборот технологиялари, дастурий маҳсулот яратиш ва аутсоринг хизматларини кўрсатишга кенг жалб қилиш орқали иш билан таъминлаш муҳим вазифа ҳисобланади.

    Айни пайтда Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси амалга оширилмоқда. Ушбу лойиҳа доирасида uzbekcoders.uz ўқув порталида машғулотлар олиб бориляпти.

    Машғулотларда тўртта энг керакли мутахассислик — маълумотларни таҳлил қилиш, андроид иловалар, веб-иловалар ва дастурий таъминот ишлаб чиқиш бўйича ўзбек тилида субтитр воситасида бепул видеокурслар тақдим этилади.

    Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги «Бир миллион дастурчи» лойиҳасига ёшларни кенг жалб қилишни мақсад қилган. Шу боис, лойиҳа ижтимоий тармоқлар, «онлайн мактаб» теледарслари, радиода мунтазам тарғиб қилин­япти. Шунингдек, ZIYONET таълим портали, UZMOBILE алоқа оператори ва UZONLINE интернет провайдерининг бепул хизматлари таркибига киритилган. Рақамли технологиялар ўқув марказларида ёшларга ушбу лойиҳа доирасида дастурлаш кўникмалари ўргатиляпти.

    — Шу йилнинг май ойида Вазирлар Маҳкамаси Раёсатида uzbekcoders.uz портали орқали 2020-2021 ўқув йили учун олий ўқув юртлари талабалари ҳамда умумтаълим мактаблари юқори синф ўқувчиларини ахборот технологиялари соҳасида ўқитишни ташкил этишнинг асосий кўрсаткичлари тасдиқланди, — деди Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки дирекцияси директори Фарҳод Ибрагимов. — Унга мувофиқ, 2,1 мингдан ортиқ умумтаълим мактабининг 47 минг нафардан зиёд юқори синф ўқувчиси, 44 та олий таълим муассасасининг 54 минг нафардан ортиқ талабаси uzbekcoders.uz портали орқали ўқитилиши режалаштирилган.

    2020-2021 ўқув йилида олий ва ўрта махсус таълим муассасаларида информатика фанига «Бир миллион дастурчи» лойиҳасида назарда тутилган дастурлаш йўналишларини алоҳида мавзу сифатида киритиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

    — Жорий йил якунига қадар 100 минг, 2021 йилнинг биринчи ярмида 150 минг ўқувчи ва талабанинг дастурий таъминот бўйича малакасини ошириш вазифаси белгиланди, — дейди Фарҳод Ибрагимов. — 5-синфдан бошлаб ўқитилаётган «Информатика» фанини замонавий технологиялардан келиб чиқиб такомиллаштириш, ушбу фанга «Бир миллион дастурчи» лойиҳасига доир йўналишларни киритиш кўзда тутиляпти.

    Бугунги кунда рақамли иқтисодиёт, «электрон ҳукумат» йўналишларига талаб кундан-кунга ошиб бормоқда. Президентимизнинг 2020 йил 28 апрелдаги «Рақамли иқтисодиёт ва электрон ҳукуматни кенг жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида 2023 йилга келиб, рақамли иқтисодиётнинг мамлакат ялпи ички маҳсулотидаги улушини 2 баравар, ушбу соҳадаги хизматлар ҳажмини 3 баравар ошириш ҳамда уларнинг экспортини 100 миллион долларга етказиш назарда тутилган.

    2020-2022 йилларда электрон ҳукумат, телекоммуникациялар, Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки фаолиятини янада ривожлантириш, иқтисодиётнинг реал сектори тармоқлари, қишлоқ ва сув хўжалигида рақамли технологияларни кенг жорий этиш бўйича 268 та лойиҳа амалга оширилади.

    Аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг давлат органлари билан онлайн алоқа шаклларини янада ривожлантириш мақсадида Ягона интерактив давлат хизматлари портали ишлаб чиқилди. Бугунги кунда ушбу портал воситасида 208 та электрон давлат хизмати тақдим этилмоқда.

    Электрон ўқитиш дастури доирасида ўқиб, диплом олган дастурчиларни давлат ва хўжалик муассасаларига IT мутахассис сифатида ишга олиш галдаги муҳим вазифадир. Чунки улар ташкилотлар фаолиятини анъанавий электрон форматдан рақамли кўринишга ўтказишга масъул мутахассислардир. IT инфратузилмасини яхшилаш, аҳоли, айниқса, ёшларнинг бу борадаги саводхонлигини ошириш — давр талаби.

    Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги барча ҳудудда рақамли технологиялар бўйича камида 100 та ўқув маркази очишни режалаштирмоқда. Бу марказларда дастурлаш асослари, электрон савдо ва графикли дизайн каби йўналишлар бўйича қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этилади.

    Бугунги кунда соҳа мутахассисларига шароит яратиш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўтган йили пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманида Дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари парки бунёд этилди. Андижон ва Марғилон шаҳарларида IT паркнинг филиаллари ташкил қилинди. Пойтахтимиздаги Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ахборот технологиялари мактаби ҳудудида IT паркнинг яна бир филиалига бино қурилмоқда. Жорий йил якунига қадар Гулистон, Бухоро, Наманган, Нукус, Самарқанд, Урганч ва Жиззах шаҳарларида ҳам ана шундай филиаллар ташкил этилади.

    Рисолат МАДИЕВА,

    «Янги Ўзбекистон» мухбири

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates