4 ой ичида салкам 23 млрд сўмлик суюлтирилган газ талон-торож қилинди

    Саноат 27 апрел 2023 915

    2023 йилнинг ўтган даври мобайнида Қашқадарё вилоятида жойлашган 15 та газ тақсимлаш пункти ва станциясида ўтказилган ўрганишлар давомида суюлтирилган газни қабул қилиш ва етказишда ноқонуний ҳолатлар маълум бўлди.  

    Энергетика вазирлиги матбуот хизматига кўра, республика ва ҳудудий ишчи гуруҳлар томонидан жойларда энергия ресурсларини талон-торож қилишнинг олдини олиш юзасидан назорат тадбирлари олиб борилмоқда.

    2023 йилнинг ўтган даври мобайнида Қашқадарё вилоятида жойлашган 15 та газ тақсимлаш пункти ва станциясида ўтказилган ўрганишлар давомида суюлтирилган газни қабул қилиш ва етказишда ноқонуний ҳолатлар маълум бўлди.

    Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 22,9 миллиард сўмлик (4 794 тонна) суюлтирилган газ асослантирувчи ҳужжатларсиз, ноқонуний равишда талон-торож қилинган.

    Аниқланган ҳолатлар юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан қўшимча равишда текшириш ишлари олиб борилмоқда.

    Текшириш натижаларидан келиб чиқиб қўшимча ахборот берилади.