Бир ёшли бола қутқарилди

    Ташвишли хабар 7 сентябр 2020 503

    6 сентябрда Самарқанд вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига ташвишли хабар келиб тушган.

    Маълум бўлишича, Самарқанд вилояти Паяриқ туманидаги кўп қаватли уйлардан бирида бир ёшли қиз кўп қаватли уйнинг 3-қаватида қулфланиб қолган.

    Боланинг ота-онаси ўз вақтида ёрдам сўраб вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасига мурожаат қилган.

    Қисқа муддат ичида етиб келган қутқарувчилар махсус нарвон ёрдамида бино ичига кирдилар. Эшикни ичкаридан очиб, болани соғ-саломат ҳолда ота-онасига топширишга муваффақ бўлган, деб хабар беради Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates