Биринчи халқаро ёшлар инновация форуми ўтказилади

    Фан 15 сентябр 2020 2553

    Жорий йилнинг 3—5 ноябрь кунлари Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда  Евроосиё инжиниринг компанияси тоомнидан ҳамкорликда InnoWeek-2020 инновацион ғоялар ҳафталиги доирасида «Биринчи халқаро ёшлар инновация форуми – 2020» ўтказилади.

    Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йилида” 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш бўйича давлат дастури тўғрисида”ги фармонига биноан ва Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳамда “Евроосиё инжиниринг компания”си МЧЖ ўртасида имзоланган шартнома асосида режалаштирилган.

    Евроосиё инжиниринг компанияси (EEC Russia) – халқаро инжиниринг, молия ва илмий-техник институтларни бирлаштирувчи инновация марказидир. EEC Russia энергетика, энергетика ва ресурсларни тежаш, қишлоқ хўжалиги, экология ва муҳандислик соҳаларида халқаро лойиҳаларни амалга оширади.

    «World youth innovation forum – 2020» биринчи халқаро ёшлар инновация форумини Ўзбекистонда ўтказишдан мақсад истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш учун маблағ тўплаш, шунингдек, миллий инновацион лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш орқали Республикада инновациялар соҳасини рағбатлантириш ва ривожлантириш учун шароит яратишдир. Хусусан, форум лойиҳаларни амалга ошириш маркази бўлган давлат, бизнес ва инновация соҳа вакилларининг ўзаро алоқалари учун доимий платформа яратади.

    Форум тўртта рақамли платформадан иборат:

    1. Инновацион лойиҳалар кўргазмаси – ёш инноваторлар ва технологик тадбиркорларнинг лойиҳаларини тақдим этиш учун кўргазма платформаси. Форум иштирокчилари лойиҳаларнинг имкониятларини баҳолаш ва уларни амалга ошириш истиқболларини кўриб чиқиш имкониятига эга бўладилар.

    Кўргазма бўлимлари: Энергетика, қишлоқ хўжалиги, саноат ва қурилиш, IT ва биотехнология. Кўргазма натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг грант маблағларини ажратиш билан кейинги амалга ошириш ва тижоартлаштириш учун лойиҳалар танлаб олинади.

    2. Бизнес дастур – иштирокчиларга 5 та рақамли блок тақдим этиладиган рақамли платформадан иборат:

    • Бизнес дастур треклари – ёшлар технологик тадбиркорлигини қўллаб-қувватлашнинг истиқболлари ва механизмларини муҳокама қиладиган панель сессиялар, брифинглар ва foresight сессиялардан иборат.
    • Акселерация блоки – техник, маркетинг, молиявий ва бошқа масалалар бўйича эксперт баҳолаш ва мураббийлик тавсияларини олиш учун ёшлар лойиҳаларининг бир қатор тақдимотлари.
    • Таълим блоки – турли хил бизнес соҳаларининг етакчи вакилларидан тренинглар, тақдимотлар ва амалий тадқиқотлар.
    • Кейс-чемпионатлар – маълум бир компаниянинг амалиётидан келиб чиқиб, ҳақиқий бизнес муаммоларини ҳал қилиш учун жамоалар таклиф қилинадиган мусобақалар.
    • Hackathons – жамоавий ўйин, унинг давомида иштирокчилар биргаликда компаниянинг техник ва амалий муаммоларини ҳал қилишади.

    3. Кўнгилочар дастур – иштирокчиларга 3 та рақамли блок тақдим этилади:

    • Кўнгилочар дастур – Онлайн концертлар;

    • Ted-Talks – Янги технологиялар сохасидаги тадбиркорлар қисқа тақдимотларда ўзларининг муваффақиятлари ҳақидаги ҳикояларини ўртоқлашадилар;

    • Speed-dating – сармоядорлар ва стартап асосчилари бизнес билан тез танишишда қатнашадилар.

    4. Бўш иш ўринлари ярмаркаси – турли соҳалардаги иш берувчилар ўзларининг мавжуд бўш иш ўринларини тақдим этадилар, ёшлар учун стажировка ёки вақтинчалик иш таклиф қиладилар, шунингдек ташкилотлар давлат корпорацияларида ишлайдиган ёшларнинг истиқболлари тўғрисида гаплашадилар. Бундан ташқари, маслаҳатчилар маълумотнома ёзишда ёрдам беришади ва номзодларнинг рақобатдош устунликларини ҳисобга олган ҳолда интервью бериш бўйича маслаҳат беришади. Маҳорат дарсларида мураббийлар интервьюга қандай таййоргарлик кўриш ҳақида малсаҳат беришади ва касбий ривожланиш стратегиясини ёзиш сирлари бўйича маслаҳатлар беришади.