Бу ҳақда Акционерлик жамиятининг матбуот хизмати маълум қилди.
Қайд этилишича, Аи-92 русумидаги автобензиннинг биржа савдоларига чиқариш ҳажмлари оширилди.
Шу вақтга қадар 1000 тонна Аи-92 бензини савдоларга қўйилган бўлса, бугунги кунда бу рақам 1720 тоннани ташкил этмоқда. Ички бозор талабидан келиб чиқиб, бу ҳажмларни ошириш имконияти мавжуд.
Жорий август ойида тадбиркор истеъмолчилар томонидан харид қилинган Аи-80 русумидаги автобензин ҳажмлари мажбурият ва мавжуд қолдиқлар доирасида сентябрь ойида ҳам ўз эгаларига етказиб берилиши маълум қилинади.








