Бирлашган дўстлар гуруҳининг душмани кимлар?

    БМТнинг юқори даражадаги тадбирида Ўзбекистонда одам савдосига қарши кураш қандай бораётганлиги ҳақида маълумот берилди

    Бош ассамблеянинг 2014 йил февраль ойида қабул қилинган резолюцияси билан белгиланган Халқаро одам савдосига қарши кураш куни нишонланиши муносабати билан видеоконференция шаклида юқори даражадаги тадбир бўлиб ўтди, дея хабар беради “Дунё” ахборот агентлиги.

    Тадбир БМТнинг Гиёҳванд моддалар ва жиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси (UNODC) томонидан Белоруснинг БМТ даги ваколатхонаси билан биргаликда ташкил этилди. Унда UNODC ва БМТ- Аёллар, БМТнинг минтақавий ва ихтисослашган муассасалари раҳбарлари, экспертлар ҳамжамияти, нодавлат ташкилотлар вакиллари, шунингдек, аъзо давлатларнинг БМТ даги доимий вакиллари иштирок этдилар.

    Учрашув чоғида аъзо давлатларнинг БМТнинг Савдо бўйича трансмиллий уюшган жингятчиликка қарши концепцияси қоидаларини бажаришга қанчалар содиқ эканлиги кўриб чиқилди.

    Шунингдек, БМТ Глобал ҳаракатлар режасининг 10 йиллиги билан боғлиқ мажбуриятларнинг бажарилиши ҳам муҳокама қилинди.

    Тадбир давомида ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ва Гуруҳ мамлакатларининг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ўртасидаги ҳамкорликни кучайтириш, идоралараро ҳамкорлик потенциалини яхшилаш ва ишончли ҳимоя тизимини ишлаб чиқиш юзасидан фикр алмашилди.

    Тадбирда Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Бахтиёр ибрагимов сўзга чиқди. У йиғилиш иштирокчиларига мамлакатимиз ҳукумати томонидан одам савдосига қарши кураш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида маълумот берди.

    Ўзбекистон Президентининг Фармонига биноан одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш бўйича миллий маърузачининг идораси ташкил этилиб, у давлат раҳбарига мамлакатдаги ва дунёдаги айни соҳадаги мавжуд вазият ҳақида йиллик ҳисоботни тақдим этади. Шунга кўра, айбдорларни ҳимоя қилиш ва жазолаш чоралари кўрилмоқда.

    Шунингдек, Олий Мажлис Сенати Раиси бошчилигидаги одам савдосига қарши курашиш ва мажбурий меҳнатдан фойдаланиш бўйича Миллий комиссиянинг фаолияти самарадорлиги ва мувофиқлаштирилган ўзаро таъсирини таъминлаш мақсадида миллий ва минтақавий даражадаги ўзини ўзи бошқариш органлари, ННТ ва бошқаларнинг саъй-ҳаракатларини мувофиқлаштиришга қаратилган маълумотлар тақдим этилди.

    Амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида кенг жамоатчиликни хабардор қилишда давом этаётган умуммиллий акцияларнинг аҳамияти, шунингдек, Тошкент шаҳрида ташкил этилган одам савдоси қурбонлари реинтеграцияси бўйича замонавий марказнинг фаолияти, унда малакали шифокорлар, юристлар, психологлар ва бошқа мутахассислар уларга ижтимоий мослашишда ҳар томонлама ёрдам кўрсатмоқда.

    Таъкидлаш жоизки, Одам савдосига қарши Бирлашган Дўстлар Гуруҳи Бирлашган Миллатлар ташкилотига аъзо 23 давлатни қамраб олган бўлиб, улар орасида Миср, Бангладеш, Баҳрайн, Ҳиндистон, Қатар, Сингапур ва бошқа давлатлар мавжуд. МДҲ да эса Марказий Осиё, Белоруссия ва Россия давлатлари унинг аъзолари ҳисобланади.

    Очиқ аъзо давлатларнинг ушбу норасмий ихтиёрий бирлашмасининг асосий вазифаси одам савдосига қарши глобал курашни жонлантириш ва кучайтиришдир. Демак, айни кунда одам савдосига йўл қўяётган, бегуноҳ аёллар ва болаларни жабрлаётганлар Бирлашган Дўстлар Гуруҳининг душманларидир.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates