Биродар Қирғиз халқига дўстона ёрдам жўнатилди

    Халқаро ҳамкорлик 17 ноябр 2020 1136

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг биродар Қирғиз халқига дўстона ёрдами йўлида ташкил этилган инсонпарварлик карвони жўнатилди.

    Жорий йил 17 ноябрь куни уч минг тонна буғдой ортилган поезд Андижон шаҳрининг «Андижон» темир йўл бекатига етиб келди. "Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти ҳамкорлигида Қирғизистоннинг Ўш шаҳрига йўл олади.