Бирорта мих ишлатилмасдан барпо этилган масжидни биласизми?

    Биласизми? 26 сентябр 2021 1257

    Қирғизистоннинг шимоли-шарқидаги Иссиқкўл вилояти Қоракўл шаҳрида бирорта мих ишлатилмасдан барпо этилган “Иброҳим ҳожи” масжиди ҳанузгача ўзининг меъморий дизайни билан мамлакат аҳолиси ва меҳмонларни ҳайратга солмоқда.

    Маҳаллий аҳоли “Иброҳим ҳожи” масжидини “Ҳожи Дунган” деб ҳам аташади. Ушбу жоме Қоракўл шаҳрининг рамзи ва диққатга сазовор жойига айланган.

    Масжид дунган халқининг етакчиларидан Иброҳим ҳожи ташаббуси билан 1910 йили қурилган. Унинг пойдевори ва тош ишлари маҳаллий ҳунармандлар томонидан, ёғоч қисми эса хитойликлар томонидан барпо этилган.

    Масжид 42 та устундан иборат бўлиб, бинони ўраб турган кўп қаватли ёғоч корнис узум, анор, нок ва шафтоли каби ўсимликларнинг тасвирлари билан безатилган. Масжид томи яшил рангга бўялган, устунлар ва шифти сариқ, минораси кўк рангда.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates