Бишкекда «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилиши лойиҳасини мувофиқлаштириш бўйича қўшма лойиҳа офиси очилди

    18 январь куни Бишкек шаҳрида Ўзбекистон Транспорт вазирлиги ва «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ вакиллари иштирокида «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилиши лойиҳасини мувофиқлаштириш бўйича қўшма Лойиҳа офисининг очилиши бўлиб ўтди.

    Транспорт вазирлиги маълумотига кўра, офиснинг мақсади лойиҳани амалга оширишни жадаллаштириш бўйича қўшма чора-тадбирларни мувофиқлаштиришдан иборат.

    Бугунги кунга қадар «Қирғизистон темир йўли МК» давлат корхонаси ва «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилиши бўйича барча зарур дастлабки чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

    Хитой темир йўл қурилиш корпорациясининг Биринчи лойиҳа-қидирув институти лойиҳанинг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш устида ишламоқда.

    Эслатиб ўтамиз, 2022 йил 14 сентябрь куни Ўзбекистон Транспорт вазирлиги, Қирғизистон Транспорт ва коммуникациялар вазирлиги ҳамда Хитой Тараққиёт ва ислоҳотлар давлат қўмитаси ўртасида «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темир йўли қурилиши лойиҳаси бўйича уч томонлама англашув ва ҳамкорлик меморандуми имзоланган эди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates