Битта китоб яратиш учун қанча вақт кетади?

    Бир босма варақни созлаш тахминан 30 дақиқа давом этади.

    Чиройли китобларимиз Туркияда нашр этилади! “Mega Basim” нашриёт-матбаа ижодий уйи “Ўзбекистон маданий мероси жаҳон тўпламларида” туркумига оид битта китобни чоп этиш учун қанча вақт кетиши ҳақида маълумот берди.

    Муҳим нуқта - бу нашрга қадар тайёргарлик. Файл электрон шаклда қабул қилингандан сўнг, мутахассислар уни кўриб чиқади, техник ноаниқликларни бартараф этади, фотосурат сифатини текширади ва агар расмлар чоп этиш учун мос келмаса, янгиларини талаб қилади. Кейин фотосуратлар ва матнлар чоп этиш учун махсус қайта ишланади. Нашрга тайёргарлик жараёни 1-2 кун давом этади.

    Шундан сўнг, барча шрифтлар форматланади ва расм форматига айлантирилади ва бўлажак китоб тасдиқлаш учун юборилади.

    Кейинги босқич - нашр жараёни икки кун давом этади. Босмахона кечаю кундуз ишлайди. Бир босма варақни созлаш тахминан 30 дақиқа, уни чоп этиш эса 5 дақиқа давом этади. Барча жилдлар бир хил босмахонада босилади, шунда улар орасида ҳеч қандай фарқ бўлмайди.

    Кейинги қадам - фалсовка - варақларни дафтарларга йиғиш, китоб блокини шакллантириш ва тикиш, фарзацни бириктиришдан иборат.

    Нолдан бошлаб битта китобни нашр этиш учун тахминан 2 ҳафта вақт кетади. Қўлда бажарилган ҳақиқий нозик меҳнат!

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates