Лого Лого-пв-уз

    “Биз бир бўлсак - ягона халқмиз, бирлашсак - Ватанмиз!

    Миллий гвардия Маънавият ва маърифат марказида “Биз бир бўлсак - ягона халқмиз, бирлашсак - Ватанмиз!” ғояси асосида маънавий-маданий  тадбир  бўлиб ўтди.

    “Маънавият марафони” доирасида даставвал миллий халқ ўйинларимиздан арқон тортиш, миллий кураш, камондан отиш, тош кўтариш, от спорти кабилардан мусобақалари қизиқарли тарзда ўтказилди. Тадбирда Миллий гвардия қўмондонлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази вакиллари, санъаткорлар ва ёшлар иштирок этди. Миллий қадриятларимизни ўзида акс эттирган “Миллий либослар” кўргазмасида эса, 10 нафар қизлар республикамиз вилоятларига хос бўлган либосларни ўзига хос усулда намойиш этишди.

    “Одамдайин Меҳрибон Ватан” мавзусида янграган миллий қўшиқлар гулдастаси ҳам барчага бирдай манзур бўлди ва энг яхши ижрочи номинациясида давом эттирилди.

    Энг асосийси, Миллий гвардия бўлинмаларида хизмат қилаётган ходимлар профессионал санъаткорлардан қолишмаган тарзда жонли овозда қўшиқларни куйлашди.

    Тадбир сўнгида, “Миллий либослар” кўргазмаси қатнашчилари ва миллий қўшиқларнинг энг яхши ижрочиси, ташкилотчилар томонидан муносиб рағбатлантирилди.

    Гуличеҳра ДУРДИЕВА,

    "Янгии Ўзбекистон" мухбири

    No date selected
    декабр, 2023
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates