баннер
Сайт тест режимида ишламоқда
Лого Лого-пв-уз

    Биз ҳам халқ томонидамиз ёки туну кун халқ хизматидамиз

    Энергетика 23 ноябр 2020 124

    Одатда, куну тун меҳнат қилаётган инсонлар ҳақида гап кетганда, кўз олдимизга кўпроқ шифокорлар келади. Бу тўғри, бироқ орамизда шундай касб эгалари ҳам борки, улар ҳам 24 соат давомида иш жойини тарк эта олмайди. Аксинча, ҳушёрлик ва масъулият билан ўз ишларини адо этишга ҳаракат қилади. Булар – электр тармоқлари корхоналари ишчи-ходимлари.

    Суҳбатдошимиз – Наманган шаҳар «Марказ электр таъминоти» корхонаси раҳбари Жавлонбек Халилов. Унинг бугунги синовли куз-қиш даврида аҳолини узлуксиз электр энергияси билан таъминлаш мақсадида амалга оширилаётган ишлар ва галдаги режалар хусусидаги фикрларини ёзиб олдик:

    Бугунги об-ҳаво кескин совиб кетган бир пайтда айрим ҳудудлардаги носозликлар оқибатида аҳоли вакиллари томонидан электр таъминоти корхоналари вакиллари ишига нисбатан норозилик пайдо бўлаётгани ҳеч кимга сир эмас. Юртдошларимиздан шуни ёдда тутишларини истардикки, электр таъминоти корхоналари раҳбарлари, ишчи-ходимлари ҳам халқнинг бир вакили. Уларнинг ҳам оиласи, яқинлари бор. Улар ҳам электр таъминотида узилишлар содир бўлаётган ҳудудларда истиқомат қилишади. Тизимдаги носозлик ва таъминотдаги узилишлар халқ қийналиши учун атайин амалга оширилмайди. Балки тизимда юкланишларнинг икки-уч ҳисса ортиб кетиши ҳисобига юз беради.

    Бизнинг корхонамизда 99 нафар ходим фаолият юритади. Корхона Наманган шаҳрининг 58 та маҳалласи 65241 та истеъмолчига электр энергиясини етказиб беради. Электр энергияси 13 та нимстанциядан чиқувчи 308.0 км. 6-10 кВ.ли тармоқ, 452 дона трансформатор пункти 616.7 км. 0,4 кВ.ли тармоқ орқали етказиб берилади. 2020-2021 йиллар куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш учун ушбу қурилмалардан 9,08 км. 6-10 кВ.ли тармоқ, 44 дона трансформатор пункти 44.92 км 0,4 кВ.ли тармоқ мукаммал таъмирланди. 28 км 6-10 кВ.ли тармоқ ва 88 дона трансформатор пункти 89 км. 0,4 кВ.ли тармоқ эса жорий таъмирланди.

    Президентимизнинг 2016 йил 23 ноябрдаги 2661-сонли қарорига асосан, жорий йилда электр қурилмаларини реконструкция ва модернизация қилиш учун 40,2 км. узунликда 6-0,4 кВ.ли тармоқ, 19 дона трансформатор пунктини қуриш режалаштирилган эди. Ушбу режага асосан, ҳозирги кунда 31,46 км. узунликдаги 6-0,4 кВ.ли тармоқ ва 16 дона трансформатор пунктлари қуриб битказилди.

    Наманган шаҳрининг Яккатут ва «Фаровон» МФЙ ҳудудларига қўшимча 250 кВА.ли қувватга эга, Яккасада МФЙ ҳудудига 400 кВА. қувватга эга, «Маданий-маориф» МФЙ ҳудудига 630 кВА. қувватга эга, Гузар МФЙ ҳудудига 100 кВА. қувватга эга трансформатор пунктлари ўрнатилиши режалаштирилган. Айни пайтда ҳам иш тўхтагани йўқ. Натижада истеъмолчиларга сифатли электр энергияси етказиб беришга эришиляпти.

    Бундан ташқари, ҳудудда куз-қиш мавсумида истеъмол ортиб, тармоқларда юкламаларнинг ортиб кетиши натижасида Наманган шаҳрининг Гузар, «Саноат», Яккатут, Олтитош МФЙларини электр энергияси билан таъминловчи 6 кВ.ли, «Машад» электр тармоғида юклама ортганлиги сабабли бу юкни енгиллаштириш учун 6 кВ.ли «Орзу» тармоғига ортиқча юкламани олиш учун ва Наманган шаҳрининг «Шаршара», Сумалак гузари, «Маданий-маориф», «Маориф» МФЙ ҳудудларини электр энергияси билан таъминловчи 6 кВ.ли «Шалдирама» электр тармоғида юклама ортганлиги сабабли буни енгиллаштириш учун 6 кВ.ли «Учқун» тармоғига, «Шалдирама» 6 кВ. тармоғидаги ортиқча юкламани олиш учун қўшимча тармоқ қурилмоқда. Бу юқори кучланишли тармоқларда фавқулодда узилишларнинг олдини олади.

    Бугунги кунда ходимларимиз томонидан куну тун навбатчилик ташкил этилган бўлиб, фавқулодда узилишлар ўз вақтида бартараф этиб келинмоқда.

    Санжарбек Ҳамидов ёзиб олди.

    No date selected
    January 2021
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates