Bloomberg: Ўзбекистоннинг қимматли қоғозларига қизиқиш ошди

    Молия 23 ноябр 2020 2793

    Денгиз савдо йўлларига чиқиш имкони бўлмаган Ўзбекистон иқтисоди 2020 йилда ўсиши кутилмоқда - халқаро экспертлар прогнози.

    2020 йилда иқтисоди ўсиши кутилаётган саноқли мамлакатлар қаторида бўлган Ўзбекистон иккинчи маротаба еврооблигациялар бозорига чиқди, деб хабар қилмоқда Bloomberg.

    Пайшанба куни эълон очилган савдода Ўзбекистон муддати 10 йил бўлган 555 миллион долларлик облигацияларни 3,7 % ставкасида сотишга муваффақ бўлган. Ундан ташқари Ўзбекистон илк бор маҳаллий валютада муддати 3 йил бўлган қиймати 2 трлн. сўмлик (193 млн. доллар) облигацияларни ҳам сотишга муваффақ бўлди.

    Bloomberg хулосасига кўра, Ўзбекистоннинг халқаро молия бозордаги муваффақияти бир неча сабабларга боғлиқ. Fitch Ratings ва S&P Global Ratings каби халқаро инвестицион рейтингларда паст даражада бўлса-да, Халқаро валюта жамғармаси экспертлари хулосасига кўра, Ўзбекистон 2020 йилни иқтисодий ўсиш билан якунлайдиган саноқли мамлакатлар қаторида бўлади.

    Москвада жойлашган “Ренессанс Капитал” таҳлилий агентлиги бош иқтисодчиси Софья Донец хулосасига кўра, Ўзбекистонга коронавирусни енгишда унинг нисбатан ёш аҳолиси ҳамда иқтисоднинг қишлоқ хўжалиги, саноат ва қурилиш томон бурилиши сабаб бўлган.

    Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон илк бор халқаро облигациялар бозорига 2019 йилнинг феврал ойида чиққан эди. Ўшанда республика 10 йиллик облигацияларни 5% даромад миқдори билан эмиссия қилган эди.

    Берлинда жойлашган Capitulum Asset Management компанясининг бош сармоявий директори Лутц Ремейер айтишига қараганда, Ўзбекистоннинг биринчи евробондлар бозорига чиқиши муваффақиятли ўтишига биринчидан - илк эмиссия бўлгани ва иккинчидан республиканинг ташқи қарзи миқдори кам бўлгани сабаб бўлган.

    Иккинчи эмиссияда Ўзбекистонга Citigroup Inc., “Газпромбанк”, JPMorgan Chase & Co., Societe Generale SA, ВТБ Капитал ва бошқа молиявий корхоналар менеджер ва букраннер сифатида ёрдам беришмоқда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates