БМТ Бош котиби Антониу Гутеррешга мактуб

    Маданият 23 сентябр 2020 2467

    -----

    “Ўзлигин таниган инсон юриши

    Арслон юришидан салобатлидир!”

    Замаҳшарий бобом айтган ҳикмат-ла

    Сизга хат бошладим, жаноб Гутерреш.

    ... Саноқли фурсатлар қолган шу дамда

    Нью Йоркка бўйлаб дилда орзиқиш!..

    Тарихда илк бора ўзбекча сўзлар,

    Арслон юрак, жасур, мард юрт султони!

    ... Мен Ўзбек аёли, лек ожиза эмас,

    Равшан қалб, ақл ва шижоатим бор,

    Ўзлигин йўқотиб бораётган фожианимас,

    Энг қийин дамларда жаҳон минбарига,

    Юрт шаъни, номуси ва орин кўтариб чиқаётган

    Жаноб Мирзиёевни қўллаб овоз бераман!

    ... Глобал дунёнинг энг кичик ташвиши Оқибат,

    Меҳр бўлиб қолмаяптими, ахир жаноб?!..

    Дунё тизгинлари қаттиқ тортилиб,

    одамлар дув-дув тўкила бошлаганда вабо чоҳларига...

    “Пандемия даврида ягона Ечим–

    Ўзаро бирдамлик митинги!”

    дея мурожаат-ла чиққан кунингиз

    Кўзларимга уйқу инмади сира...

    Биз қайси Дунёга бадарға бўлдик?

    Қайси гуноҳлар ва хатолар учун

    Ер шари бунчалар турибди қалқиб?..

    Нега бугунги авлод жавоб беради

    Гуноҳкор Ҳавволар, Атолар учун?!..

    Президентим дунё болаларин бағрига босиб,

    Келажак ҳуқуқин қайғурган дамда

    Мен ҳам аросатда қолган авлод ҳуқуқин

    талаб қиламан бу оламнинг барча катталаридан!

    ...Ҳа, сониялар бормоқда ёниб,

    Ўзбекистон вақти билан Тинчлик бонгида

    Янги Уйғониш даври остонасида

    Юртим байроғини баланд кўтариб,

    Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг

    75 йиллик тантанасида

    Омонлик, Тинчлик, Адолат, Соғлик

    Билим ва Озодлик учун овоз бераман!..

    ... Яна қай элларда нотинчлик ваҳми-ла

    Нафс, бойлик, ҳукумат ишқида

    талвасага тушган лаҳзалар ёнмоқда...

    Дунёни бу зулмат қопқаларидан,

    Қутқаришга ундаш учун жаҳон минбарига чоғланган

    Юксак шижоат соҳибини – Президентимни

    Қўллаб-қувватлайман, жаноб Гутерреш!!!

    Мухтасар ТОЖИМАМАТОВА,

    шоир

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates