БМТ Ғазони тиклаш харажатларини 70 миллиард долларга баҳолади

    Ғазо секторини реконструкция қилиш қиймати 70 миллиард долларга баҳоланмоқда ва ҳудудни тиклаш ўнлаб йиллар давом этиши мумкин, деди журналистларга БМТ матбуот котиби Яко Силлиерс. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

    Cиллиерснинг қўшимча қилишича, бир қатор давлатлар, жумладан, АҚШ, араб ва Европа давлатлари Ғазони тиклаш ишларини молиялаштиришда иштирок этиш истагини билдирган, бироқ тафсилотларни келтирмаган.

    У, шунингдек, экспертлар бутун Ғазо бўйлаб вайроналар миқдорини 55 миллион тонна, яъни 13 Миср пирамидасига тенг деб ҳисоблашини таъкидлади.

    БМТнинг Сунъий йўлдош обсерваторияси (UNOSAT) маълумотларига кўра, Ғазо секторидаги барча биноларнинг тахминан 83 фоизи зарар кўрган.

    8 октябрь куни АҚШ Президенти Дональд Трамп Исроил ва ҲАМАС Мисрдаги музокаралардан сўнг сентябрь ойида уларга таклиф қилинган тинчлик режасининг биринчи босқичига рози бўлганини маълум қилди. Икки кундан кейин сулҳ кучга кирди. Исроил ўз қўшинларини Ғазонинг буфер зонасига олиб чиқди ва фаластинликлар уйларига қайтишни бошлади.

    13 октябрь куни ҲАМАС барча тирик гаровга олинган исроилликларни озод қилди. Ўша куни Америка етакчиси Ғазода Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги можаро “тугаганини” деб элон қилди.

    Шунингдек, 13 октябрь куни Трамп, Миср Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисий, Туркия Президенти Режеп Таййиб Эрдоған ва Қатар амири Тамим бин Ҳамад Ал Тани Мисрда ўтказилган саммитда воситачи сифатида Ғазода Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги урушни тугатиш тўғрисидаги келишувни имзолаган эди. Шарм эш-Шейх саммитида на Исроил, на ҲАМАС вакиллари қатнашмади, деб хабар берди rbc.ru.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates