БМТ коронавирус инфекциясини кўп тарқатаётган мамлакат номини айтди

    БМТнинг Мьянмадаги Инсон ҳуқуқлари бўйича махсус маърузачиси Том Эндрюснинг сўзларига кўра, мамлакатда коронавирус инфекцияси тез тарқалмоқда.

    Бу ҳақда The Guardian хабарида айтилишича, мамлакатдаги вазият шундай давом этса, Мьянма эпидемияни бутун минтақага тарқатадиган ҳудудга айланиши мумкин.

    Мамлакатдаги сўнгги ўзгаришлар COVID-19 инфекциясининг бутун минтақага тарқалишига таҳдид солмоқда. Мьянмада февраль инқилобидан буён эмлаш дастурлари амалга оширилмаяпти, аҳоли тестдан ўтказилмаяпти, шифохоналар эса шифокорларнинг иш ташлашлари сабабли ёпилган.

    БМТнинг махсус маърузачиси, шунингдек, Мьянмадаги шифокорларнинг иш ташлаши, давлат шифохоналарида ишлашдан бош тортгани, босим ва қўрқитишларга дучор бўлганликларини, одамларни яширинча даволашга мажбур қилинганини таъкидлади.

    Айни пайтда Мьянмада одамлар тиббий кислород, крематория ва моргларда навбат кутмоқда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates