БМТ вакили: «Шавкат Мирзиёевнинг Ёшлар ҳуқуқлари конвенциясини ишлаб чиқиш таклифи дунё давлатларида қизиқиш уйғотмоқда»

    Кейинги авлод 19 август 2020 1383

    18 август куни АОКАнинг анжуманлар залида «Ёшлар-2020: глобал ҳамжиҳатлик, барқарор тараққиёт ва инсон ҳуқуқлари» мавзусидаги Самарқандда ўтган веб-форум якунларига бағишланган матбуот анжумани ташкил қилинди.

    Тадбирда журналистлар спикерларга Самарқанд форумида муҳокама қилинган Ёшлар ҳуқуқлари бўйича халқаро конвенцияга ривожланган давлатлар томонидан қанчалик рағбат ва қизиқиш билдирилаётгани ва ўзбекистонлик ёшлар томонидан берилган таклифлар ушбу ҳужжатда қанчалик акс этиши борасида савол берди.

    Саволга дастлаб БМТнинг Наркотиклар ва жиноятга қарши кураш бўйича бошқармаси минтақавий вакили Ашита Миттал жавоб берди.

    Унга кўра, президент Мирзиёев билдирган бу таклиф кўплаб давлатларда ва ёшларда қизиқиш уйғотган.

    «Саволга жавобан шуни айтмоқчиманки, БМТнинг йирик бир конвенциясини қабул қилиш қисқа вақтда амалга ошадиган иш эмас. У жуда узоқ вақт ва жараёнларни талаб қилади.

    Биз бундай таклифларни олқишлаймиз ва у БМТ бош котибининг ёшлар масалаларига қаратилган стратегиясига ҳам тўла мос келади.

    Ўйлайманки, ушбу конвенцияга уни тайёрлашга кетадиган узоқ вақт давомида дунёнинг барча давлатлари ёшлари ўз таклифларини беришади», – дея БМТ вакили.

    Ашита Миттал шунингдек, UNICEF томонидан қўллаб-қувватланаётган «u-report» лойиҳаси бўйича 10 мингдан ортиқ ёш респондентлар орасида ёшлар учун қайси эҳтиёжлар энг юқорилиги борасида сўровнома ўтказилгани ва унинг натижалари бўйича ҳам маълумот берди.

    «Сўровнома натижалари дунё ёшларининг биринчи ўринда таълим олиш, иш билан бандлик (меҳнат қилишга) ва инсон ҳуқуқлари бўйича ҳуқуқлари таъминланишини хоҳлаашини кўрсатди.

    Бундан ташқари, ёшлар ҳеч қачон муҳтож бўлишни исташмайди.

    Улар шунингдек, қандайдир камситишлар ва дискриминацияни қоралашган. Жавоблар орасида йигит ва қизларнинг тенг ҳуқуққа эга бўлишини хоҳлаганлар ҳам жуда кўп», – деди Ашита Миттал.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates