баннер
Сайт тест режимида ишламоқда
Лого Лого-пв-уз

    БМТ Хавфсизлик Кенгаши Афғонистон бўйича резолюция қабул қилди

    Долзарб 31 август 2021 324

    Резолюция “Толибон”ни афғонлар ва чет эл фуқароларининг хавфсиз чиқиб кетишини таъминлашга чақиради.

    Хавфсизлик Кенгашининг 13 аъзоси Франция, Буюк Британия ва АҚШ томонидан ишлаб чиқилган ҳужжатга овоз берди. Россия ва Хитой бетараф қолди.

    Ҳужжатда “Толибон” ҳаракатига қатор талаблар мавжуд:

    ➖ Афғонистон ҳудудидан бирон бир мамлакатга таҳдид/ҳужум ёки террорчилик ҳаракатлари учун фойдаланмаслик;

    ➖ Афғонистонда инсон ҳуқуқлари, айниқса аёллар, болалар ва миллий озчиликлар ҳуқуқлари ҳурмат қилинишини таъминлаш;

    ➖ инсонпарварлик ёрдамига тўсқинлик қилмаслик.

    Шу билан бирга, БМТ Хавфсизлик кенгаши томонидан Кобулда хавфсизлик зонасини яратиш ҳақидаги Франциянинг таклифи қўллаб-қувватланмади.

    P.S. БМТ Хавфсизлик Кенгашининг резолюциялари барча аъзо давлатлар учун мажбурийдир.