БМТни Афғонистондаги вазият хавотирга солмоқда

    Долзарб 20 май 2020 1269

    Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг маълумотларига кўра, Афғонистонда апрель ойида 380 нафар тинч аҳоли қуролли ҳужумлар қурбонига айланди. Бу ҳужумлар сабаб халқаро инсон ҳуқуқларининг «кескин ёмонлашиши» БМТни хавотирга солмоқда.

    БМТнинг Афғонистондаги ёрдам миссиясининг хабар беришича, 2020 йилнинг апрель ойида Толибоннинг ҳужумларида қурбон бўлганларнинг сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 25 фоизга, (2019 йил апрелда 208 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлган), Афғон хавфсизлик кучларидан қурбон бўлганлар сони 38 фоизга кўпайди.

    «Мен жангларни тўхтатишга ва томонларни тинч аҳолини ҳимоя қилиш учун инсонпарварлик қонунларига риоя қилишга чақираман», деди БМТ Бош котибининг Афғонистон бўйича махсус вакили Добира Лиёнс.

    Шу йилнинг 29 февраль куни АҚШ ва Толибон келишувга эришганди. Унга кўра, Толибон мамлакатда ҳужумлар бўлмаслигига кафолат бериши, бунинг эвазига АҚШ ўз ҳарбий кучларни олиб чиқиб кетиши керак эди.

    Аммо,шу битимдан кейин ҳам Афғонистондаги ҳарбий ҳаракатлар давом этиб келмоқда. Толибон Афғонистон ҳукуматининг бир неча бор урушни тўхтатиш бўйича қилган талабларини рад этган.

    Афғонистон ҳукумати 12 майда Кобулдаги касалхонага қилинган ҳужумдан сўнг, Толибонга нисбатан “ҳимоя позициясидан ҳужум позициясига” ўтганини эълон қилди. Аммо, Толибон бу ҳужумга алоқадор эмаслигини таъкидлаган.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates