БМТнинг Осиё ва Тинч океани бўйича иқтисодий ва ижтимоий комиссияси ижрочи котиби билан музокаралар ўтказилди

    Халқаро ҳамкорлик 10 август 2022 2189

    2022 йил 10 августда Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири в.б. Владимир Норов Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби ўринбосари, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Осиё ва Тинч океани бўйича иқтисодий ва ижтимоий комиссияси ижрочи котиби Армида Алисжабана билан онлайн шаклда музокаралар ўтказди.

    А.Алисжабана Ўзбекистоннинг Марказий Осиё минтақасида савдо-иқтисодий ҳамкорликни, янги ҳудудлараро транспорт йўлакларини яратиш, Жанубий Осиё ва бошқа минтақалар билан ўзаро алоқаларни мустаҳкамлашдаги фаол иштироки учун миннатдорлик билдирди.

    Республика раҳбариятининг Афғонистонни минтақавий иқтисодий жараёнларга қўшиш борасидаги саъй-ҳаракатлари халқаро ҳамжамиятнинг юксак баҳосига муносиб экани таъкидланди.

    Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Осиё ва Тинч океани бўйича иқтисодий ва ижтимоий комиссияси ўртасидаги ҳамкорликнинг аниқ йўналишлари, комиссиянинг бўлажак халқаро тадбирларида юртимиз вакилларининг иштироки муҳокама этилди.

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент шаҳрида БМТ шафелигида Транспорт ва коммуникацияларнинг ўзаро боғлиқлигини ривожлантириш минтақавий марказини ташкил этиш тўғрисидаги ташаббусини янада тарғиб қилиш ва амалий ҳаётга татбиқ этишга алоҳида эътибор қаратилди.

    А.Алисжабана жорий йилнинг сентябрь ойида Самарқандда бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида иштирок этишини тасдиқлади, Унинг доирасида Осиё ва Тинч океани бўйича иқтисодий ва ижтимоий комиссияси ва ШҲТ ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум имзоланиши режалаштирилган, деб хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates