BNK Financial Group молиявий гуруҳи Ўзбекистон билан яқин ҳамкорлик қилмоқчи

    Инвестициялар 8 июн 2022 1212

    Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигида BNK Financial Group директорлар Кенгаши аъзоси, BNK Financial Group ижрочи директори Ли Ду-Хо бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.

    Музокаралар чоғида компаниянинг Ўзбекистон банк-молия бозорига киришига доир инвестициявий режалари билан боғлиқ масалалар атрофлича муҳокама этилди. Хорижий томон компания фаолияти ҳамда унинг халқаро миқёсдаги илғор тажрибаси ҳақида батафсил маълумот берди.

    Маълумот учун: BNK Financial Group компанияси «Busan Bank», «Kyongnam Bank», «BNK Capital» ва бошқа молиявий компаниялардан 2011 йилда Пусан шаҳри (Жанубий Корея) да ташкил топган молиявий гуруҳдир. BNK Financial Group Жанубий Кореяда 379 та филиал ва 114 та бўлим, шунингдек чет элда 28 та филиал ва 3 та ваколатхонага эга. BNK Financial Group активлари 100 миллиард доллардан ошади.

    Учрашув чоғида иккала томон манфаатларидан келиб чиққан ҳолда, мамлакатда фаолият юритаётган хорижий инвесторлар ҳуқуқларини мустаҳкам ҳимоя қилувчи Ўзбекистон Қонунчилик базасини батафсил муҳокама қилишга алоҳида эътибор қаратилди.

    Музокаралар якунида томонлар бир қатор қўшимча учрашувлар ўтказишга келишиб олдилар. Уларнинг мақсади Жанубий Кореянинг молиявий гуруҳи билан конструктив мулоқот олиб бориб, унинг Ўзбекистон бозорига киришига ёрдам беришдир. Бунинг учун биргаликда олиб бориладиган тадбирлар режаси ишлаб чиқилади, деб хабар беради Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates