Божхона декларациясини энди мобил илова орқали тўлдириш мумкин

    Шу йилнинг 1 ноябрдан бошлаб Ўзбекистон фуқаролари ва чет эллик йўловчилар божхона декларациясини мобил илова орқали онлайн тарзда тўлдириш имкониятига эга бўлади.

    Бу ҳақда Божхона қўмитаси маълум қилди.

    Қайд этилишича, Божхона қўмитаси йўловчи божхона декларациясини онлайн тарзда тўлдириш ва тақдим этиш имконини берувчи янги электрон хизматни жорий этди. Бунинг учун махсус мобил илова ишга туширилди.

    Мобил илова содда ва қулай интерфейсга эга бўлиб, фуқаролар ўз паспорт маълумотларини киритиши орқали декларациянинг асосий бандлари автоматик равишда тўлдирилади. Йўловчи фақат кириб келаётган ёки чиқиб кетаётган давлат ҳақидаги маълумотлар ҳамда олиб ўтаётган валюталар ва товарлар тўғрисидаги маълумотларни киритиши кифоя қилади.

    Қўшимча қулайлик сифатида мобил қурилмаларнинг IMEI-кодларини декларацияда қўлда ёзиш ўрнига илова орқали сканерлаш имконияти яратилди. Бу орқали 15 рақамдан иборат IMEI-код автоматик равишда шакллантирилади. Шунингдек, чегара божхона постларига инфокиосклар ўрнатиш ва улар орқали декларация юбориш имкониятини яратиш бўйича ҳам ишлар олиб борилмоқда.

    Йўловчиларга янада қулайлик яратиш мақсадида чегара постларида мобил иловадан фойдаланиш учун бепул интернет (Wi-Fi) ҳудудлари ташкил этилади. Декларацияни рақамли шаклда тақдим этиш мамлакатнинг халқаро туристик имижини оширишга хизмат қилади. Энг муҳими, йўловчилар декларацияни ўзлари учун қулай бўлган вақт ва жойда тўлдириш имкониятига эга бўлади.

    Мобил иловадан фойдаланиш орқали қоғоздаги декларацияларни топширишда учрайдиган камчиликлар — маълумотларни кеч ёки нотўғри киритиш, маълумот қолдириб кетиш ёки ўзбошимчалик билан ўзгариш киритиш ҳолатларининг олди олинади.

    Ҳозирда “Yoʻlovchi-deklaratsiyasi” мобил иловаси Android ва iOS тизимларида ишлайди. Фойдаланувчилар уни “Play Market” ва “App Store” орқали юклаб олишлари мумкин. Янги ахборот тизими аввалбошда “Тошкент” халқаро аэропортида синов тариқасида ишга туширилган бўлиб, 2025 йил 1 ноябрдан бошлаб барча чегара ўтказиш пунктларида тўлиқ жорий этилади.

    Мазкур янгилик Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 мартдаги PF-57-сон Фармони асосида амалга оширилмоқда. Унга кўра, 2025 йил 1 ноябрдан бошлаб йўловчи божхона декларациясини мобил илова орқали расмийлаштириш амалиёти йўлга қўйилади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates