Боку ва Урганч ўртасида ҳафтасига бир марта ҳаво қатновлари йўлга қўйилмоқда

    Озарбайжоннинг «Azal» авиакомпанияси Урганч ва Боку ўртасидаги тўғридан-тўғри ҳаво қатнавларини йўлга қўяди.

    «Uzbekistan Airports» АЖ маълумотига кўра, биринчи мунтазам йўловчи қатнови жорий йил 28 январга мўлжалланган. Улар Airbus А320 самолётларида ҳафтасига бир марта — шанба кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.

    Эслатиб ўтамиз: Урганч шаҳри Озарбайжон авиаташувчиси парвоз қила бошлаган Ўзбекистондаги тўртинчи шаҳар бўлади. Бокудан Тошкентга ҳаво қатнавлари ҳафтасига икки марта — пайшанба ва якшанба кунлари мунтазам равишда амалга оширилмоқда. Бокудан Самарқандга — сешанба ва пайшанба кунлари. Бокудан Фарғонага — пайшанба кунлари.

    1992 йилда ташкил этилган Озарбайжон Ҳаво Йўллари (Azal) йирик авиаташувчи бўлиб, Boing ва Airbus самолётларининг замонавий паркига эга бўлган МДҲ мамлакатлари авиация ҳамжамиятидаги етакчилардан бири ҳисобланди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates