Болалар боғчаси 18 йил танаффусдан сўнг фаолият бошлади

    Таълим 15 октябр 2020 708

    Сирдарё вилояти Боёвут туманида 18 йил давомида қаровсиз қолган болалар боғчаси қайта фаолият бошлади.

    Тумандаги 22-сонли мактабгача таълим ташкилоти 2002 йилда ўз фаолиятини тўхтатган эди. Йиллар давомида фойдаланилмай, қаровсиз ҳолатга келиб қолган бино том маънода иккинчи ҳаётини бошлади.

    Инвестиция дастурига мувофиқ мукаммал таъмирланган мазкур мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди ва биринчи кунларданоқ 80 нафар болажонни ўз бағрига олди.

    Маълумот ўрнида, бугунги кунда Боёвут туманида 31 та давлат, 2 та давлат-хусусий шериклик асосидаги ва 12 та оилавий мактабгача таълим ташкилоти фаолият юритиб келяпти.

    2019 йилда туманда боғча ёшидаги болаларнинг 38,2 фоизи тарбия масканларига қамраб олинган бўлса, бугунги кунга келиб бу кўрсаткич 52,0 фоизни ташкил этади. Жорий йил якунига қадар болалар қамровини 60,5 фоизга етказиш режалаштирилган, деб хабар беради Сирдарё вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates