«Болалар боғчаси» мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизимини такомиллаштириш лойиҳасининг тажриба-синов қисмига старт берилди

    Таълим 5 октябр 2021 2660

    Тошкент шаҳри Бектемир туманидаги 577-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотида Мактабгача таълим вазири Агриппина Шин ва Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг маслаҳатчиси IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи Олимжон Умаров ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

    Учрашувда 2022 йил 1 январга қадар давлат мактабгача таълим ташкилотларида ходимларни ишга жойлаштириш, болаларни қабул қилиш, соғлом овқатлантиришни ташкил этишни реал вақт режимида мониторинг қилиш имконини берадиган ҳамда ушбу жараёнлар очиқлиги ва шаффофлигини таъминлайдиган электрон маълумотлар базасини шакллантириш юзасидан белгиланган масалаларни муҳокама қилди.

    Мактабгача таълим вазирлиги томонидан Давлат мактабгача таълим ташкилотлари ходимлари ва тарбияланувчиларини замонавий ҳисобга оладиган «Болалар боғчаси» мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизимини такомиллаштириш лойиҳаси ишлаб чиқилди ва тақдимот этилди.

    «Болалар боғчаси» мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизимини такомиллаштириш лойиҳаси 2021 йил 1 декабрдан бошлаб Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида тажриба-синов тариқасида жорий этилади.

    «Болалар боғчаси» мактабгача таълимни бошқариш ахборот тизимини такомиллаштириш лойиҳаси қуйидаги имкониятларга эга:

    - Давлат мактабгача таълим ташкилотлари штатлар жадвалини шакллантириш ва ходимларнинг иш вақтини, шунингдек, тарбияланувчиларнинг келиб кетишини ҳисобга олиш билан боғлиқ жараёнларни замонавий рақамли технологиялар ва идоралараро электрон ҳамкорликни қўллаган ҳолда автоматлаштириш;

    - мактабгача таълим тизими ходимлари ва тарбияланувчиларининг ягона базасини шакллантириш;

    - мактабгача таълим ташкилотлари ходимларининг иш вақти ва тарбияланувчилар давоматини реал вақт режимида мониторингини таъминлаш;

    - мактабгача таълим ташкилотларидаги озиқ-овқат харажатларини автоматик ҳисобга олиш;

    - таҳлил ўтказиш ва лавозимлар бўйича кадрлар етишмовчилигини аниқлаш мақсадида мактабгача таълим ташкилотларининг кадрлар салоҳияти ҳақидаги маълумотларни йиғиш ва таҳлил қилиш;

    - мактабгача таълим ташкилотларининг дастлабки маълумотлари (қуввати, ҳудуди, бино ва иншоотлар майдони ва бошқ.) асосида штатлар жадвалини автоматик равишда шакллантириш;

    - мактабгача таълим ташкилотларида бола таъминоти учун ота-оналар тўловини ҳисобга олишни жорий этиш, мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларининг ота-оналари (уларнинг ўрнини босувчи шахслар)га ота-оналар тўлови бўйича қарздорлик (олдиндан тўлов) мавжудлиги ҳақида онлайн-тўлов биллинг тизимини қўллаган ҳолда ҳар ойда автоматик СМС-хабарнома жўнатилиши каби функцияларни бажаради.

    Тошкент шаҳри Бектемир туманида олиб борилган тажриба-синов натижаларидан келиб чиққан ҳолда Мактабгача таълим вазирлиги ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда 2022 йил 1 июнига қадар такомиллаштирилган «Болалар боғчаси» лойиҳасини республиканинг барча ҳудудларидаги давлат мактабгача таълим ташкилотларида жорий этиш ва лойиҳа доирасида Мактабгача таълим вазирлиги томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Республика санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати билан келишилган ҳолда тасдиқланган стандарт таомнома асосида болаларни овқатлантиришга мўлжалланган «Ягона мавсумий таомнома» жорий этиш режалаштирилган, деб хабар беради Мактабгача таълим вазирлиги матбуот хизмати.

    Шуни таъкидлаш жоизки «Болалар боғчаси» лойиҳасининг давлат мактабгача таълим ташкилотларида жорий этилиши коррупцион ҳолатларнинг бартараф этилишида замин бўлади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates