Болалар контентини ривожлантириш маркази ташкил қилинди

    Болалар контентини ривожлантириш марказига директор этиб таниқли режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов тайинланди.

    Болаларни зарарли ахборотлардан ҳимоя қилиш бўйича кўп ишлар қилинмоқда, бу борада алоҳида қонун ҳам қабул қилинган.

    Тўғри, бугунги кунда ёшлар маънавияти билан ҳамма шуғулланаяпти. Лекин зарарли ахборотларга қарши тура оладиган миллий контент яратиш, уларни тарғиботи, ижодкорларни қўллаб-қувватлаш бўйича профессионал ташкилот йўқ”, — деди Президент.

    Шу муносабат билан Президент қарори билан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги қошида Болалар контентини ривожлантириш маркази ташкил қилинди.

    Марказ болалар тарбияси ва соғлиғига салбий таъсир қиладиган ахборот маконидаги контентни таҳлил қилади. Маҳаллий ижодкорларга миллий контент яратиш бўйича буюртма беради, соҳада кадр тайёрлашни ташкил қилади. Қори Ниёзий институти марказга илмий жиҳатдан кўмаклашади.

    Шу билан бирга, бу масалалар фақатгина битта марказнинг иши бўлиб қолмаслиги, масъул барча вазирликлар марказ билан ишларни бошлаши шартлиги кўрсатиб ўтилди.

    Болалар контентини ривожлантириш марказига директор этиб таниқли режиссёр Жаҳонгир Аҳмедов тайинланди.

    No date selected
    июн, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates