Болалар ўйинчоқларини ишлаб чиқаришда хавфсизлик талаблари белгиланди

    Саноат 24 июл 2020 2749

    Ҳукумат қарори (451-сон, 23.07.2020 й) билан Болалар ўйинчоқларининг хавфсизлиги тўғрисидаги умумий техник регламент тасдиқланди.

    Регламент болалар ўйинчоқларини хавфсиз ишлаб чиқариш ва сотиш талабларини белгилайди.

    Регламентга мувофиқ:

    болалар ўйинчоғининг таркиби портлаш хусусиятига бўлган моддалар ва материаллардан иборат бўлмаслиги керак;

    электр ўйинчоқларда, шунингдек, уларнинг таркибий қисмининг бирортасида ҳам номинал кучланиш 24 V дан ошмаслиги керак;

    озиқ-овқат маҳсулотларида ва (ёки) озиқ-овқат маҳсулотлари билан чакана савдога чиқарилган болалар ўйинчоқлари ўзларининг алоҳида қадоқларига эга бўлиши талаб этилади;

    ўйинчоқларга иккиламчи хомашёлар, яъни бошқа мақсадларда ишлатилган ва қайта ишлаш натижасида олинган хомашёларни қўллашга йўл қўйилмайди;

    фойдаланувчига куйиш хавфини келтириб чиқарувчи таркибида қиздириш элементи мавжуд бўлган ўйинчоқларни ишлаб чиқариш тақиқланади;

    уч ёшгача бўлган болалар учун мўлжалланмаган ўйинчоқларга ёш гуруҳи кўрсатилган, тақиқловчи шартли график белги қўйилган бўлиши шарт.

    Регламент талаблари болалар ўйинчоғи деб қаралмайдиган маҳсулотларга, шунингдек, шахсий буюртмалар ва кўргазма нусхалари сифатида тайёрланган ўйинчоқларни нисбатан татбиқ этилмайди.

    Мазкур регламент расман эълон қилинган кундай бошлаб 12 ой ўтгандан кейин амалга киритилади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates