Болаларимиз севиб истеъмол қилаётган айрим маҳсулотлар улар учун зарарли эканини биласизми?

    Биласизми? 3 июл 2020 2231

    Болалар учун деб ёзилганига қарамай, шарбат харид қилишга шошилманг. Чунки бу ичимлик таркибида витаминлар етарлича бўлмайди, аммо шакар лиммо-лим. Ширин ва хушбўй бўлиши учун қўшилган консервант ва ароматизаторлар эса кони зарар.

    Бунинг ўрнига фарзандингизга витамин ва клетчаткага бой, иммунитет ва саломатлик учун фойдали табиий мевалардан салат тайёрлаб беринг .

    Йогурт фойдали бактерия, оқсил, кальций ва витаминга бой бўлишига қарамай, ундаги шакар миқдори катта одамга мўлжалланган. Бундан ташқари, турли қўшимча ва ароматизаторлар ҳам болалар учун фойда бермайди. Агар фарзандингиз йогуртни яхши кўрса, унда уй шароитида табиий маҳсулотлардан тайёрлаб беринг. Мева ва ёнғоқлар билан витаминларга бойитинг. Икки ёшгача бўлган болакайлар йогуртига асал қўшсангиз ҳам бўлади.

    Турли ёрмалардан тайёрланган бўтқа саломатлик учун фойдали экани бор гап, лекин бунинг учун таркибида ун, шакар, кимёвий аралашмалар кам бўлиши керак. Харид давомида баъзи ёрмаларда, печеньедагидан ҳам кўп глюкоза бўлиши мумкинлигини унутманг.

    Болалар севиб истеъмол қиладиган товуқли наггетсларнинг зарари унинг таркибидаги маҳсулотлардан ҳам кўра, тайёрланиш услуби билан боғлиқ. Фритюр, яъни юқори даражали оловда қизитилган ёғда пиширилган наггетсларни ҳазм бўлиши нафақат болалар, балки катталар учун ҳам қийин бўлади. Агар наггетс фарзандингизнинг жону дили бўладиган бўлса, уй шароитида товуқ филесидан ўз қўлингиз билан тайёрлаб беринг.

    Паста, спагеттилар фақатгина кичик ёшдагилар учун севимли эмас. Бир зумда тайёрланадиган лапша ва макаронлар фталатларнинг кони ҳисобланади. Бундай таомларни мунтазам истеъмол қилиш эндокрин тизимининг ишдан чиқиши, гормонал ўзгаришлар бўлишига олиб келиши мумкин.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates