баннер
Сайт тест режимида ишламоқда
Лого Лого-пв-уз

    Болаларни микронутериент билан таъминлаш миллат генофондини янада мустаҳкамлаш йўлидаги муҳим қадам бўлади

    Фарзанд туғилиши ҳар бир оила ҳаётидаги қувочли воқеа. Ушбу бахтни сақлаб қолиш учун бола чақалоқлигидан соғлом ва баркамол ўсиб, ривожланиши лозим.

    Ушбу мақсадга эришиш учун боланинг ҳиимоя тизимини шакллантириш, жисмоний ва ақлий ривожланиш уйғунлигини таъминлаш зарур. Бу эса, биринчи навбатда, тўғри ҳамда рационал овқатланиш орқали амалга ошади. Кўкрак сути гўдаклар учун энг фойдали озуқа экани аллақачон ўз илмий исботини топган. Шу боис, бола ҳаётининг дастлабки 6 ойи давомида фақат кўкрак сути билан озиқлантирилиши керак. Чунки унинг таркибида ўрнини бошқа моддалар боса олмайдиган тўйинмаган ёғ кислоталари, иммунитетни кучайтирувчи ва биологик фаол моддалар, сут оқсиллари ва осон сўриладиган темир моддаси мавжуд. Кўкрак сутининг ноёблиги шундаки, у нафақат боланинг яхши ўсиши, қолаверса, тафаккури ва ақлий қобилияти ривожланишига бебаҳо ҳисса қўшади.

    Лекин 6 ойдан сўнг боланинг ривожланишидаги талабларни фақат кўкрак сути билан қондириб бўлмайди. Айнан шу давр бола ҳаётида энг масъулиятли босқич эканини алоҳида таъкидлаш лозим. Гўдак олти ойга тўлганидан сўнг унда гиповитаминознинг барча турлари — темир моддаси, йод, А витамини ва бошқа микронутриентлар танқислиги ривожлана бориб, ушбу патология уни кейинчалик бутун умр безовта қилади.

    Масалан, темир моддаси тақчиллиги — камқонлик, А витамини етишмаслиги иммунитет пасайиши, ўсишдан тўхтаб қолиши ва кўриш қобилияти ёмонлашувига сабаб бўлади. Камқонликка чалинган болалар фанларни ўзлаштиришда орқада қолади. Овқат таркибида йод етишмаслиги боланинг ақлий ва билиш қобилиятини пасайтиради.

    Озиқ-овқатларнинг микронутриентлар билан бойитилмагани илк ёшда боланинг юқумли вирусли касалликлар, шамоллаш, ошқозон-ичак ва бошқа кўплаб хасталикларга чидамлилигини пасайтиради. Болада руҳий ва неврологик синдромлар пайдо бўлиши ҳар қандай касалликнинг асоратли кечишига сабаб бўлади.

    Гўдакликдан шаклланган гиповитаминоз қиз болаларда репродуктив функциянинг бузилишидан тортиб, бирламчи бепуштликка олиб бориши ҳам мумкин.

    Илмий изланишлар шуни кўрсатадики, витаминлар, микроэлементлар, ноёб оқсил ва ёғлар тақчиллигини 3 ёшдан сўнг бартараф этишга ҳаракат қилиш ҳеч қандай самара бермаслиги мумкин. Айниқса, боланинг ақлий ривожланиши борасидаги бой берилган имкониятлар тикланмайди. У улғайгандан сўнг пайдо бўладиган ва наслдан-наслга ўтадиган салбий оқибатларнинг олди олинмайди.

     Мамлакатимизда 6-23 ойлик болаларга тай ёрланган овқатни бойитиш учун мультивитаминли кукундан фойдаланиш асослари 2017 йилда олиб борилган тадқиқотлар натижасида яратилди. Ушбу тадқиқотлар давомида болаларнинг озиқланиш ҳолати, айрим микроэлементларнинг етишмовчилиги, чақалоқлар ва ёш болаларни озиқлантириш бўйича маълумотлар тўпланди.

    Президентимизнинг шу йил 26 июлдаги “Аҳолига кўрсатилаётган тиббий ёрдам сифатини янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори бу борадаги кўплаб муаммоларга муносиб ечим бўлди. Қарорга мувофиқ, 6-23 ойлик болалар учун уй шароитида тайёрланган овқатларни бойитиш мақсадида микронутриент кукуни, 6 ойликдан 5 ёшгача бўлган болаларни А витамини билан, 2-10 ёшли болаларни гельминтоз профилактикаси бўйича махсус препаратлар, ҳомиладор ва бола эмизувчи аёллар ҳамда 3-15 ёшдаги болаларни йод препарати, 35 ёшгача туғиш ёшидаги аёллар поливитамин темир ва фолий кислотаси препарати билан бепул таъминланади.

    2021-2023 йилларда болаларни, туғиш ёшидаги, ҳомиладор ва бола эмизувчи аёлларни профилактик махсус препаратлар билан бепул таъминлаш чора-тадбирлари дастурини амалга ошириш учун эса давлат бюджетидан 264,5 миллиард сўм ажратиш назарда тутилмоқда.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ЮНИСЕФ экспертлари билан ҳамкорликда юртимизнинг барча ҳудудида ушбу кукунларни белгиланган ёшдаги болаларга тўғри тақсимлаш мақсадида ота-оналар ва тиббиёт ходимлари учун тавсиялар, видеоролик ва қўлланмалар ишлаб чиқилди.

    Микронутриент кукунини тарқатиш борасидаги дастлабки ишлар Сирдарё вилоятининг Ширин шаҳрида амалга оширилди. Пандемия шароитида озуқа кукунларини тарқатиш тартиби, карантин қоидаларига риоя қилиш жараёни синовдан ўтказилди. Энди бутун мамлакатимиз бўйича гўдаклар озиқ-овқатларини микронутриентлар билан бойитиш жараёни бошланади.

    Ушбу микронутриент кукуни билан болалар овқатини бойитиш натижасида юртимизда болалар орасида камқонлик билан касалланиш ҳолатининг олди олинади ҳамда ўсиш ва ривожланишдан орқада қолиш хавфи бартараф этилади.

    No date selected
    September 2021
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates