Болаларнинг ривожланиши учун қандай маҳсулотлар фойдали?

    АҚШнинг Кентукки университети касалхонаси педиатри Жорж Фучс болалар рационидаги қандай овқатлар уларнинг ривожланишига ҳисса қўшиши ҳақида гапириб берди.

    Шифокорнинг фикрича, витамин қўшимчалари болаларни зарур озиқ моддалар билан таъминлашнинг энг кенг тарқалган усулларидан бири бўлса ҳам, уларни рецептсиз, нотўғри ишлатиш фойдадан кўра кўпроқ зарар келтириши мумкин.

    Фучс болаларнинг парҳезини диверсификация қилишни ва унга бир қатор озиқ-овқатларни қўшишни тавсия қилди. Гап брокколи, карам, исмалоқ, сабзи, ширин картошка ва қовоқ ҳақида кетяпти. Мазкур сабзавотлар болаларни этарли даражада А витамини билан таъминлайди. Бундан ташқари, банан, яшил сабзавотлар, дон маҳсулотлари, жигарранг гуруч диетада бўлиши кераклигини, чунки улар Б витаминига бой эканини, қайд этди шифокор. С витамини помидор, апельсин, киви, қовун, қулупнай ва ширин қалампирда мавжуд. Сут, қизил икра, тухум ва оркинос истеъмол қилиш Д витамини этишмаслигини тўлдиришга ёрдам беради. К витаминини баргли кўкатлар, шолғом ва соядан олиш мумкин.

    Педиатрнинг таъкидлашича, болаларнинг танаси ҳали ҳам ривожланаётган бўлса-да, сифатли, мувозанатли овқатланиш туфайли у витаминларни қабул қилса фойдали бўлади, дейилади iz.ru сайтида.

    No date selected
    март, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates