Болам ҳаётга қайтди!

    Она учун фарзандининг дардмандлигидан оғир синов бўлмаса керак. Ўғлим Суннат Бекбергеневнинг туғма юрак нуқсони билан дунёга келгани мен учун ҳаётнинг катта зарбаси бўлди. Ҳар сафар боламга қараганимда юрагим титрар, дунё кўз олдимда қоронғи бўлиб кетарди.

    Уни кўп жойда мунтазам даволатдик. Фойдаси бўлмади. Ягона чора жарроҳлик амалиёти эди. Аммо унга маблағимиз йўқ. Турмуш ўртоғим ҳам, ўзим ҳам ҳеч қаерда ишламаймиз. Яқинларимиз ҳам ўзи билан ўзи овора. Ҳеч ким ўзидан ортмайди. Суннатдан ташқари бир қизимиз ҳам бор. Болалар нафақасига кун кечирамиз. Шу боис, оилавий аҳволимиз инобатга олиниб, “Темир дафтар”га киритишди. Инсон фарзандининг саломатлиги учун ҳамма нарсага тайёр бўларкан. Ўғлимни даволатиш учун ўзимиз яшаётган кичкина уйниям сотмоқчи бўлдик. Аммо шундаям жарроҳлик амалиётига пул етмасди.

    Оилавий поликлиника шифокорлари Болалар миллий тиббиёт марказига йўлланма берди. 5 апрелда бу ерга келган бўлсак, 20 апрелда фарзандимда жарроҳлик амалиёти ўтказилди. Эшитишимга қараганда, жарроҳлик амалиёти камида 30 миллион сўмни талаб қиларкан. Бизда эса операция мутлақо бепул амалга оширилди. Айни пайтда ўғлимнинг аҳволи яхши. Яратганга шукрки, хавф ортда қолди. Ёруғ ва шинам хоналарда барча шароит яратилган, ташхис қўйишда энг замонавий аппаратлардан фойдаланилади. Шифокорларнинг боламга бўлган меҳр-эътиборини кўриб, рости, йиғладим. Юртимизда шундай имкониятга эга замонавий шифохоналар борлигидан хурсанд бўлдим. Буларнинг барчаси фарзандларимиз саломатлиги учун хизмат қилаётгани кишини руҳлантиради.

    Гулмира БИНИЯЗОВА

    Нукус тумани

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates