Боланинг бўйи ўсмай қолишига нима сабаб бўлади?

    Саломатлик 9 июн 2022 3057

    — Инсон бўйининг ўсиши гипофиз бези ишлаб чиқарадиган гормонга боғлиқ, — дейди тиббиёт фанлари номзоди Насиба Алимова. — У инсон аъзо ва тўқималарида оқсил ҳосил бўлишини тезлаштиради. Шу билан бирга, агар организм кучсиз аҳволда бўлса, у шунчаки ўсишдан тўхтайди.

    Демак, болангизнинг ўсмаётганини сездингизми, биринчи галда шифокор-эндокринологга учраб, уни тўлақонли текширувдан ўтказишингиз керак.

    Шифокор УТТ ҳамда қонда гормонлар нисбатини аниқлайди, шунингдек, рентгенография ёрдамида билак суяклари текширилади. Бу — текширув боланинг суяклари ўсиш ҳудудидами ёки йўқми, билиш учун зарур.

    Бола бўйи ўсмаслигининг қатор сабаб ва омиллари мавжуд. Юқорида келтирилган таҳлиллар орқали аниқланади. Биринчи навбатда, ўсишдан тўхташ ирцият билан боғлиқ бўлиши мумкин. Боланинг меъёрий ўсишида 100 та ген муҳим роль ўйнайди.

    Бўйи паст ота-онадан туғилган боланинг узун бўйли бўлиши кам кузатилади. Бўй ўсишига организмдаги айрим гормонларнинг кўп ёки камлиги ҳам таъсир қилади. Қалқонсимон ва буйрак усти безларида етиладиган гормонлар ўсиш гормонлари дейилади. Шу боис эндокрин тизимдаги турли издан чиқишлар бўй ўсишидаги патологияларга олиб келади.

    Баъзида буйрак, юрак, ўпка ва ҳазм аъзоларидаги сурункали касалликлар ҳам бўй ўсишини тўхтатади. Бошқа сурункали касалликлар тонзиллит(ангина), холецистит (ўт қопи яллиғланиши) одатда бўй ўсишига салбий таъсир қилмайди. Аммо бундай ҳолларда иштаҳа йўқолади, бу эса бўй ўсишини пасайтиради.

    Агар болада паразитлар бўлса ҳам бўй ўсишида муаммолар туғилади. Шунинг учун ички организм фаолияти нормал йўлга қўйилса, бўй ўсишда давом этади.

    Мутахассис билан суҳбатни Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати олиб борди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates