Болгария Президенти Мустақиллик монументи пойига гул қўйди

    Мустақиллик монументи давлатимиз озодлиги ва барқарорлиги рамзидир. Унда халқимизнинг кўп асрлик давлатчилик тарихи, буюк аллома ва жаҳонгир боболаримиз сиймолари акс этган. Монументнинг энг юқори қисмида Ҳумо қуши тасвирланган.

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан расмий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Болгария Республикаси Президенти Румен Радев “Янги Ўзбекистон” боғига борди.

    Олий мартабали меҳмонга Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ҳамроҳлик қилди. Болгария етакчиси Мустақиллик монументи пойига гул қўйди.

    Румен Радев ушбу муаззам боғнинг бунёд этилиш тарихи билан танишди. Монументда акс эттирилган буюк алломалар, қаҳрамон саркарда ва жаҳонгирлар, жадид боболаримиз ҳақида сўзлаб берилди.

    Делегация аъзолари “Янги Ўзбекистон” мажмуасининг ғоявий ва меъморий ечимларига эътибор қаратди. Бу ердаги боғ – ноёб дарахт ва гул-чечаклар, амфитеатр, фавворалар уйғунлиги эътироф этилди.

    Ташрифнинг асосий тадбирлари бугун, 10 июнь куни бўлиб ўтади.

    Ташриф дастурига мувофиқ, икки мамлакат етакчиларининг музокаралари, расмий ва ишбилармонлик тадбирлари ўтказилиши, қатор икки томонлама битимлар имзоланиши режалаштирилган.

    Болгария Президенти Румен Радев IV Тошкент халқаро инвестиция форумида ҳам иштирок этади.

    No date selected
    июн, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates