Боливияни енгдик. Навбатдаги рақибимиз Венесуэла

    Терма жамоамиз ҳужумчиси Элдор Шомуродовнинг ягона голи юртдошларимизга ғалаба келтирди.  

    Саудия Арабистонида йиғин ўтказаётган Ўзбекистон миллий терма жамоаси кеча Боливияга қарши ўртоқлик ўйини ўтказди. Учрашув тенг курашлар остида кечди. Терма жамоамиз ҳужумчиси Элдор Шомуродовнинг ягона голи юртдошларимизга ғалаба келтирди.

    Шу ўринда таъкидлаш лозимки, ушбу голи эвазига Э. Шомуродов миллий жамоадаги голлари сонини 34тага етказиб, М.Шацкихга етиб олди. Энди икки футболчи терма жамоа таркибида киритган голлари сони бўйича рекордчи бўлиб турибди. Аммо Элдорда бу рекордни янгилаш имкони бор.

    28 март куни Сречко Катанец шогирдлари Жанубий Американинг яна бир жамоаси – Венесуэлага қарши баҳс олиб боради.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates