Кўпкари совринига тикилган бўри озод қилинди

    Ижтимоий тармоқларда Сирдарё вилоятида ўтказиладиган кўпкари учун Зомин қўриқхонасидан бўри олиб келиниши ҳақида хабар тарқалди. Ҳолат юзасидан Сирдарё ва Жиззах вилоятлари Экология ҳамда Ички ишлар бошқармалари ходимлари томонидан тезкорлик билан ҳамкорликдаги ўрганиш ишлари олиб борилди. 

    Табиат ресурслари вазирлиги матбуот хизматининг қайд этишича, Сирдарё вилояти Экология бошқармаси ҳамда Ички ишлар ходимларининг ўрганишларида видеотасвирдаги фуқаролардан бири Ховос туманининг “Истиқлол” МФЙда яшовчи фуқаро Ш.Р экани аниқланди.

    Ўрганишлар давомида Ш.Р кўпкари соврини учун бўри қўйишни мақсад қилгани, видеотасвирдаги ҳолат Жиззах вилоятининг Зомин туманида тасвирга олингани ва бўри ушбу туманда яшовчи фуқаро Э.А нинг уйида сақланаётганини билдирган. Ҳолат юзасидан белгиланган тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, Жиззах вилояти Экология ва Ички ишлар бошқармалари ходимларига тегишли маълумотлар тақдим қилинди.

    Ушбу маълумотларга асосан Зомин тумани Экология бўлими ва ички ишлар ходимлари томонидан олиб борилган ўрганишлар давомида “Туркман” МФЙда яшовчи К.Ғ. исмли фуқаро ўз хонадонида бўрини ноқонуний тарзда тутқунликда сақлаб келаётгани аниқланди. Ушбу фуқаро бу ҳаракати билан Ўзбекистон Республикасининг “Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида”ги Қонунининг 4, 32, 33-моддалари талабларини бузган.

    Шундан келиб чиқиб, мазкур фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 90-моддаси, 1-бандига асосан БҲМнинг 10 баравари, яъни 3 миллион сўм миқдорида жарима белгиланди.

    Давлат инспекторлари томонидан бўрининг ҳолати кўздан кечирилганда, жонивор соғлом экани маълум бўлди. Шундан сўнг бўри табиат бағрига қўйиб юборилди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates