Бош ҳисобчи банк кредитини талон-торож қилгани аниқланди

    754 милион сўм дастлаб МЧЖ ҳисоб-рақамига ва у орқали пластик картага ўтказилган.

    Воқеа Янгийўл шаҳрида содир бўлган. Бош ҳисобчи акасининг номидаги МЧЖга банк кредитини ўтказиб, талон-торож қилган. Бу ҳақида Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

    Департаментнинг Янгийўл шаҳар бўлими томонидан “Ўзмиллийбанк” АЖнинг Янгийўл филиалининг мурожаатига асосан терговга қадар текширув ўтказилган. Унда Янгийўл филиали бош ҳисобчиси Ж.М. кредит маблағларини ўзлаштириш мақсадида, акаси Ж.нинг номига “З.Б.” МЧЖни ташкил қилиб, 11 нафар фуқаронинг номига кредит ҳужжатларини расмийлаштириб, уларга ажратилган 754 миллион сўмни дастлаб “З.Б.” МЧЖ ҳисоб-рақамига ва у орқали пластик картага ўтказиб, талон-торож қилгани аниқланган.

    Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 179-моддаси (сохта тадбиркорлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда, дейилади Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департамент хабарида.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates