Бош мия ўзини ўзи «ейиши»га олиб келувчи сабаб

    Биласизми? 27 июл 2021 7678

    Биласизми, янгиликни аниқлаганимизда миянинг тузилиши ўзгаради. Демак унинг шакли барқарор эмас.

    Уйқудан уйғонганимизда эса миямиз унча катта бўлмаган лампочка ишлаши учун етарли бўлган энергияни ишлаб чиқаради.

    Бош миянинг фақатгина ўнг ёки чап тараф палласи ишлаши ҳақидаги гапларнинг барчаси уйдирма. Аслида, улар ўзаро маълумот алмашган ҳолда ишлашади.

    Баъзан болаларга нисбатан ўта қаттиққўл бўламиз, оиладаги шафқатсизлик боланинг миясига жуда қаттиқ салбий таъсир қилади.

    Ёш болалар мияси организмдаги глюкозанинг 50 фоизини сарфлайди, (бу рақам катталарнинг мия фаолиятига нисбатан анча юқори.) айнан шунинг учун ҳам шифокорлар болани вақтида ухлашини ва фойдали маҳсулотлар истеъмол қилишини тавсия этади.

    Озиш учун оч ҳолатда юришни танлаш жуда катта зиён бўлиб, бу мия “ўзини ўзи” ейишга олиб келиши мумкин.

    Ёши улуғлар бежизга гина сақловчи инсонларга нисбатан миянг ёмон ўйлар билан қотиб қолади дейишмас экан. Унутиш, керакмас маълумотларни миядан ўчириб юбориш, унинг эгилувчанлигини сақлаб қолади. Бу хусусият мия фаолиятида ўта муҳим.

    Феруза Жўраева тайёрлади

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates