Бош вазир Aбдулла Aрипов Қирғизистонда

    Халқаро ҳамкорлик 26 сентябр 2022 1036

    Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ишчи ташриф билан Қирғизистонга борди.

    Уни «Манас» халқаро аэропортида Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси Акилбек Жапаров кутиб олди.

    Ташриф давомида Абдулла Арипов Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукумат делегацияларининг қирғиз-ўзбек давлат чегарасини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича қўшма мажлисида иштирок этади.

    Шунингдек, Абдулла Арипов Қирғизистон Президенти Садир Жапаров билан ҳам учрашиши режалаштирилган.