Бош вазир кубоги яна Олий суд жамоасига насиб этди

    4 октябрь куни бошланган вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ҳамда йирик корхона ва ташкилотларнинг марказий аппарати ходимлари ўртасидаги “Бош вазир кубоги” футбол мусобақаси якунланди.

    “Миллий” стадионида бўлиб ўтган финал ўйинида амалдаги чемпион – Олий суд ҳамда бу йилги мусобақа кашфиётига айланган Ташқи ишлар вазирлиги жамоалари тўқнаш келди.

    Ўйинда ҳисоб очилмади, шу боис ғолибни аниқлаш учун пенальтилар сериясига мурожаат қилинди. Бунда омад Олий суд жамоасига насиб этди.

    Тақдирлаш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Азиз Абдуҳакимов сўзга чиқди ва ғолиблар, шу билан бирга мусобақа иштирокчиларини самимий қутлади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates