Бош вазир ўринбосари Брюсселда Европа комиссияси вице-президенти билан учрашди

    Брюсселда Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари, туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов Европа комиссияси вице-президенти Маргаритис Схинас билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.

    Учрашувда Ўзбекистон ва ЕИ ўртасидаги турли соҳа ва форматдаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

    ЕИ вице-президенти сўнгги йилларда республикада амалга оширилаётган ижобий ўзгаришларни юқори баҳолади. Европа томони мамлакатда ҳаётга тадбиқ этилаётган кенг кўламли ислоҳотларни қўллаб-қувватлашини, жамият ҳаётининг деярли барча соҳаларини қамраб олишини билдирди.

    Ўзаро алоқаларни янада мустаҳкамлаш учун зарур чора-тадбирлар кўришга ҳар икки томон ҳам тайёрлиги алоҳида таъкидланди.