Бош вазир қабулхонаси — тадбиркорлар манфаати ҳимоячиси

    Ўзбекистон Республикаси Президенти Олий Мажлисга навбатдаги Мурожаатномасида барча соҳалар қатори кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик учун янада қулай шароит ва имкониятлар яратилиши ҳамда хорижий инвесторлар фаолияти қўллаб-қувватланишини алоҳида таъкидлади.

    Жумладан, тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқ беш мингга яқин норматив-ҳуқуқий ҳужжат қайта кўриб чиқилиб, уларнинг сони қисқартирилиши ҳамда Тадбиркорлик кодекси ишлаб чиқилиши, шунингдек, тўрт йил олдин тадбиркорлик субъектларида текширувлар ўтказишга эълон қилинган мораторий муддати яна бир йилга узайтирилгани юртимизда тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қўйилган навбатдаги муҳим қадамлардан бири бўлди.

    Дарҳақиқат сўнги йилларда тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 14 майдаги “Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига биноан Музработ туманида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси ташкил этилиб, тадбиркорлик субъектларининг мурожаатларини қабул қилиш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя қилинишини таъминлаш, тадбиркорликни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган муаммоли масалаларни кўриб чиқиш ва мавжуд бюрократик тўсиқларни бартараф этиш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.

    Ўтган йили Бош вазирнинг Музработ туманидаги қабулхонаси орқали рўйхатга олинган 333 та мурожаатдаги 398 та масала кўриб чиқилди. Улар таҳлил қилинганда, 168 таси банкдан кредит олиш, 59 таси ер участкалари ажратилиши, 23 таси инфратузилма тармоқларига уланиш, 13 таси рухсатнома ва лицензия олиш, 12 таси солиқ, 3 таси бино ажратилиши, 120 таси бошқа масалаларган доир экани аниқланди.

    Мазкур мурожаатларнинг олтмиш фоизи қаноатлантирилган, қирқ фоизи бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилган. Тадбиркорлик субектларидан келиб тушган мурожаатлар алоҳида назоратга олиниб, тегишли масъулларни жалб қилган ҳолда ҳал этилмоқда. Жумладан, “Дилафрўз агроолам” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Ж.Жавбоевнинг мурожаатидан сўнг “Деҳқонобод” маҳалласи ҳудудидан иссиқхона комплекси ташкил этиш лойиҳаси учун “Микрокредитбанк” АТБ Музработ тумани филиали томонидан бир миллиард сўм; “Илёс Шариф” хусусий корхонаси раҳбари И.Илёсовнинг мурожаатидан сўнг темир ва ёғочга ишлов бериш лойиҳасини амалга ошириши учун “Асакабанк” АТБ Термиз шаҳри филиали томонидан 200 миллион сўм кредит ажратилишига эришилди. Шунингдек, “Билол савдо сервис” масъулияти чекланган жамияти раҳбари Ҳ.Панжиевнинг мурожаатидан сўнг туман давлат солиқ инспекцияси томонидан 120 миллион сўм қўшилган қиймат солиғи суммаси ўрни қоплаб берилиши таъминланди.

    Бундан ташқари, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, ҳунармандчилик, ёшлар ва аёллар бандлигини таъминлаш дастурлари доирасида саксонга яқин жисмоний ва юридик шахсга ўз бизнесини бошлаши учун тижорат банклари томонидан имтиёзли кредит, йигирмага яқин тадбиркорга ер ажратиш, йигирмага яқин тадбиркорнинг солиқ тўловларини енгиллатиш, лицензия ва рухсатномалар олиши, ўн беш нафар тадбиркорнинг инфратузилма тармоқларига уланиши, ўн тўрт нафар мулкдорга компенсация маблағларини тўлаб бериш ва тадбиркорларнинг етмишга яқин бошқа масаладаги мурожаатлари ижобий ҳал этилди.

    Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхоналари бўйича яратилган тизим келгусида ишбилармонларнинг бизнес фаолиятини юритишига хизмат қилиши билан биргаликда, уларнинг фаолиятидаги тизимли муаммоларни аниқлаш ва бартараф этишда муҳим омил бўлади.

    Одилжон ШОДМОНОВ,

    Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг Музработ туманидаги

    Тадбиркорлар мурожаатларини кўриб чиқиш қабулхонаси мудири

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates