Бошқа фуқаронинг 15 сотих ерини фирибгарлик йўли билан сотмоқчи бўлган шахслар ушланди

    Хавфсизлик 5 март 2021 753

    Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бўстонлиқ туман бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилган.

    Тадбирда фуқаро А.Х. ва бошқалар фуқаро У.нинг ишончига кириб, бошқа фуқарога тегишли бўлган “Сижжак” қишлоғида жойлашган 15 сотих бўш ерни унинг номига Бўстонлиқ тумани кадастр бўлимида ишловчи танишлари орқали расмийлаштириб бериш эвазига 33 000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

    Мазкур ҳолат юзасидан А.Х. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.